Сирдарёда Тошкентга олиб кетилаётган сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди
У Cobalt автомашинасида Қашқадарёдан пойтахтга сотиш мақсадида олиб келинаётган бўлган.

Сирдарё вилояти Сирдарё туманида истеъмолга яроқсиз ва сифатсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, Сирдарё туманида жойлашган ЙПХ масканида Cobalt автомашинаси тўхтатилиб текширилганда транспорт воситасининг салон ва юкхонасида истеъмолга яроқсиз 250 килограмм мол гўшти борлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, фуқаро мазкур гўшт маҳсулотларини Қашқадарё вилоятидан Тошкент шаҳрига сотиш учун олиб келаётган бўлган.
Шундан сўнг ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказига текшириш мақсадида ҳужжатлар тақдим этилиб, қонуний тартибда жазо қўллаш учун иш Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Гулистон шаҳар бўлимига юборилган.







