Соғлиқни сақлаш тизимида “сирли мижоз” механизми жорий қилинади

Мониторинг орқали ходимларнинг қонунчиликка амал қилиши, хизмат кўрсатиш сифати ва беморлар билан мулоқот маданияти ўрганилади.

Соғлиқни сақлаш тизимида “сирли мижоз” механизми жорий қилинади

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш, хизматлар сифати ва тиббий муассасаларда қонунчилик талабларига риоя этилишини баҳолаш мақсадида “сирли мижоз” институти фаолияти йўлга қўйилмоқда. Мазкур механизм жорий этилиши Соғлиқни сақлаш вазирининг жорий йилнинг 4 ноябрдаги буйруғи билан тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади.

 

Унга кўра, “сирли мижоз” методи орқали вазирлик марказий аппарати ҳамда заруратга кўра унинг ҳудудий органлари ва муассасалари фаолияти мониторинг қилинади. Таҳлил жараёнида қонунбузилиш ҳолатларини сунъий равишда келтириб чиқарувчи ҳар қандай усулдан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.

 

Тиббий хизмат кўрсатишда маъмурий талаблар ва қонунчиликка амал қилиниши баҳоланади. Ходимларнинг касбий маҳорати, мурожаатларга жавоб бериш тезлиги ҳамда беморлар билан мулоқот маданияти ўрганилади.

 

“Сирли мижоз” реал бемор кўринишида маълумот тўплайди. Мониторинг нафақат муассасага ташриф буюрган ҳолда, балки телефон қўнғироқлари, электрон мурожаатлар ва бошқа алоқа воситалари орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.

 

Текширув якунлари белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва якуний маълумотлар беш иш куни ичида Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

 

Агар ходимнинг хатти-ҳаракатида қонунбузарлик аломатлари аниқланса, унга нисбатан интизомий чоралар қўлланади. Жиноий белги мавжуд бўлган ҳолатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика