1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Совуқ сабаб электр энергиясида чекловлар бўлиши мумкин —Энергетика вазирлиги

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши муносабати билан энергитика тизими кучайтирилган иш режимига ўтказилади.

Совуқ сабаб электр энергиясида чекловлар бўлиши мумкин —Энергетика вазирлиги

 

 

 

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кутилаётгани муносабати билан ёқилғи-энергетика тизими кучайтирилган иш режимига ўтказилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. Қайд этилишича, совуқ об-ҳаво шароитида электр, иссиқлик ва газ таъминотининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида қатор тезкор чоралар кўрилмоқда.

 

Маълумотларга кўра, энергетика объектларида қўшимча техник кўриклар ўтказилиб, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш қувватлари мавжуд об-ҳаво шароитига мослаштирилган. Масъул хизматлар туну кун ишламоқда ҳамда юзага келиши мумкин бўлган носозликларни тезкор бартараф этишга тайёр ҳолатга келтирилган.

 

Совуқ кунларда энергия ресурсларига бўлган талаб ортиши сабабли айрим ҳудудларда вақтинчалик техник чекловлар кузатилиши мумкин. Шунга қарамай, аҳоли ва ижтимоий аҳамиятга эга объектларни барқарор энергия билан таъминлаш устувор вазифа бўлиб қолади. Фуқаролардан электр энергияси ва табиий газдан оқилона фойдаланиш, иситиш ускуналаридан тежамкорлик билан фойдаланиш сўралмоқда.

 

Шунингдек, хавфсизлик чораларига қатъий риоя этиш муҳимлиги таъкидланди. Иситиш қурилмаларини қаровсиз қолдирмаслик, хоналарни мунтазам шамоллатиб туриш, дудбурон ва вентиляция тизимларининг соз ҳолатда эканини текшириш зарур. Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида ёпиқ жойларда очиқ олов ёки носоз иситиш ускуналаридан фойдаланмаслик, имкон қадар ис гази аниқлагич қурилмалардан фойдаланиш тавсия этилди. Энергия таъминоти бўйича мурожаатлар учун электр энергияси юзасидан 1154, газ таъминоти бўйича эса 1104 ва 104 рақамлари орқали боғланиш мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика