Cаломатлик

“Sputnik V” билан эмланганларда антитаначалар сақланиш миқдори маълум бўлди

Тадқиқотда кўнгилли равишда 602 киши иштирок этган.

“Sputnik V” билан эмланганларда антитаначалар сақланиш миқдори маълум бўлди

 

“The Lancet”  илмий журналида аргентиналик олимларнинг мазкур вакцина таъсирида пайдо бўлган антитаначаларнинг узоқ муддатли таҳлилига бағишланган тадқиқотлари натижалари эълон қилинди.

 

Кузатувларга кўра, 6 ой  давомида “Sputnik V”  эмланганларнинг 31 фоизида COVID-19'га  қарши иммунитет  антитаначалар сақланиб қолган. Шунингдек, тадқиқот доирасида олимлар Россиянинг “Sputnik V”  вакцинаси билан коронавирусга қарши эмланган Тукуман шаҳри аҳолисини кузатганлар.

 

Тадқиқот натижаларига кўра, антитаначаларнинг етарли даражаси эмланганларнинг жуда кам фоизида аниқланган.

 

Тажрибада қатнашганларнинг деярли 66 % и аввал эмланмаган. Вакцина билан эмлангач, улардан фақат 25 фоизида енгил ножўя таъсирлар қайд этилган. Вирусга қарши  антитаначалар биринчи дозадан кейин кўнгилли эмланганларнинг 48 фоизида, иккинчи дозадан кейин эса 97,6 фоизида аниқланган.

 

Шу билан бирга, 2 ойдан кейин антитаначалар даражаси пасайишни бошлаган, аммо 94 фоиз эмланувчида 3 ойгача йўқолмаган.

 

Кейинги ўринларда 6 ой ўтиб, кўнгилли эмланганларнинг танасида  коронавирусга қарши иммун антитаначалар маълум миқдорда сақланиб қолган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2021 йил 4 август ҳолатига кўра, 341 260 доза “Sputnik V” эмлаш жараёнларида қўлланилган бўлиб, 212 818 нафар шахс вакцинанинг фақат биринчи дозасини олганлиги ҳамда Ўзбекистонда “Sputnik V”  вакцинаси ишлаб чиқарилиши бошлангани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

“Sputnik V” билан эмланганларда антитаначалар сақланиш миқдори маълум бўлди