Жаҳон

Сурияда Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганининг бир йиллиги нишонланди

Тадбирга Сурия президенти Аҳмад аш-Шараа ҳам ташриф буюриб, нутқ сўзлади.

Сурияда Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганининг бир йиллиги нишонланди

 

Сурияда Башар Асад ҳокимияти тугаганининг бир йиллигига бағишланган кенг кўламли тадбирлар ўтказилди.

 

Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди дейди oxu.az нашри.

 

Маълумотларга кўра, республикада “Озодлик куни” деб номланган санани нишонлаш учун мамлакатнинг турли ҳудудларида аҳоли марказий кўча ва майдонларга чиқишган.

 

Асосий байрамлар Дамашқдаги Умавийлар майдонида бўлиб ўтди, минглаб фуқаролар эрталабдан бошлаб ҳудудга тўпланди. Мамлакат Мудофаа вазирлиги томонидан Меззе шоссесида ҳарбий парад ташкил этилиб, аҳолига санъаткорлар чиқишлари, феерверклар ва турли жамоатчилик тадбирлари тақдим этилди. Худди шундай тадбирлар Алеппо ва бошқа йирик-кичик шаҳарларда ҳам бўлиб ўтди.

 

Дамашқда Умавийлар масжидида бомдод намозидан сўнг Сурия президенти Аҳмад аш-Шараа мамлакатдаги Баас партияси диктатураси қулаганининг бир йиллиги муносабати билан нутқ сўзлади. Президент бир йил муқаддам Сурия пойтахтига ҳарбий кийимда кирганини эслаб, ўша пайтдаги инқилоб хотираларини ёдга олди.

 

Нутқ давомида давлат раҳбари сурияликлар адолатсизликдан холи бўлган янги давр бошланиши, мамлакат бошидан кечирган оғир давр якунланганини таъкидлади. Шу биринчи дақиқаларда бошдан кечирган ғурур ва ифтихор туйғуларини халқ билан бўлишди.

 

Расмийларнинг таъкидлашича, кўплаб аҳоли учун юбилей сиёсий ўзгаришлар бошланиши, қочқинларнинг қайтиши ва инфратузилманинг босқичма-босқич тикланиши рамзига айланди.

 

Эслатиб ўтамиз, бир йил олдин Аҳмад аш-Шараа Суриянинг эски президенти Башар Асад ҳукуматини ағдариб мамлакатни эгаллаган эди. Ҳозирги вақтда Башар Асад Россиядан қўним топган. Унга ҳозир Россия ҳукумати томонидан сиёсатда фаолият юритиш ва омма олдига чиқиш тақиқланган. Аммо унинг ўғли ўзининг ижтимоий тармоғида Москвадаги университетда докторлик ишини қилаётганини айтиб чиқди.

custom img

Индонезияда 7,6 магнитудали зилзила содир бўлди

Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди, айрим ҳудудларда электр таъминоти узилди.

custom img

Франция Президенти Трампнинг танқидларига жавоб берди

Макрон АҚШ Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлашдан олдин Франция билан келишмаганини айтди.

custom img

Можтабо Хоманаий тез орада оммага кўриниш беради — Эрон ТИВ

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Хоманаийнинг соғлиғи ҳақида тарқалган миш-мишларга изоҳ берди.

custom img

АҚШ Гренландиядаги ҳарбий базаларга кириш бўйича Дания билан музокара олиб бормоқда

Ҳозирда Гренландия ҳудудида битта АҚШ ҳарбий базаси фаолият юритмоқда.

custom img

Трамп НАТОдан чиқиш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилди

АҚШ президенти НАТО иттифоқчилари Эронга қарши операцияда АҚШни қўлламаганини танқид қилди.

custom img

БАА Эрон фуқароларининг мамлакатга кириши ва транзитни таъқиқлади

Чеклов дарҳол кучга кириб, резидент визаси эгалари ҳам қамраб олинди.

custom img

Афғонистонда сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Табиий офатлар сабаб 476 та уй шикастланган, 290 гектарга яқин қишлоқ хўжалиги ерлари зарар кўрган.

custom img

Эрон президенти урушни тўхтатиш шартини маълум қилди

Пезешкиан Европа давлатларини Эронга нисбатан сиёсатини халқаро ҳуқуқ асосида қайта кўриб чиқишга чақирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"