Ўзбекистон

Сурхондарёда 16 ёшли қизга шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди

Маст ҳолатда бўлган фуқаро қўшни қизнинг йўлини тўсиб, рақамини сўраб, қўлидан ушлашга уринган.

Сурхондарёда 16 ёшли қизга шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида вояга етмаган қизга нисбатан одобсиз хатти-ҳаракат қилган эркак суд томонидан маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят судлари ахборот хизмати хабар берди.

 

Аниќланишича, воқеа 2025 йил 7 сентябр куни содир бўлган. Маст ҳолатда бўлган фуқаро тўйдан қайтаётган вақтда 2009 йилда туғилган қўшни қиз билан йўлда тўқнашиб қолган. У қизнинг йўлини тўсиб, телефон рақамини сўраган ва қўлидан ушлашга уринган.

 

Суд мажлисида эркак қилган ишини қисман тан олган. У ўз сўзида “шилқимлик” ниятида бўлмаганини, бироқ маст ҳолатда ножўя ҳаракат қилганини айтган ҳамда қилган ишидан афсусда эканини билдирган.

 

Суд ҳолатни ўрганиб чиққанидан сўнг, фуқаронинг ҳаракатларини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари доирасида баҳолаб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

custom img

Ўзбекистон ҳудудидаги гидроэлектр станциялар сони 100 тадан ошди

Гидроэлектр станцияларда ишлаб чиқариш қуввати 800 мегаваттга оширилиб, умумий қувват 2 400 мегаваттга етказилди.

custom img

Тошкентда “Ақлли бекатлар” ўрнатилади

Янги бекатларда имконияти чекланган фуқаролар учун махсус кутиш жойи ташкил этилади, йўловчилар учун қулайликлар кенгайтирилади.

custom img

Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон томонидан юборилган гуманитар юклар озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий воситалардан иборат бўлиб, улар Эроннинг Дарагаз шаҳрида расмийларга топширилди.

custom img

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Ёмғир сувлари баъзи ҳудудларда сув тошишига олиб келиши мумкин.

custom img

Андижонда 5 киши аёлни самосуд қилиб, сочини олиб ташлади

Самосуд қилган шахслар қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди

custom img

ИЖҚКД катта тезкор вакили 85 миллион сўм пора билан қўлга олинди

Катта тезкор вакил тадбиркорга электрон доскаларни давлат мактабига таннархидан қимматга сотиб беришни ваъда қилган.

custom img

Россияда Телеграмни блоклаш бошланди

Россиянинг турли ҳудудларидан мессенжернинг ишламаётгани юзасидан шикоятлар келиб тушган.

custom img

Фарғонада солиқдан қарздор корхоналар бинолари хатланмоқда

Хусусан, Риштонда 1,6 млрд сўм солиқ қарзи учун бино-иншоотлар хатланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"