Ўзбекистон

Сурхондарёда 50 кг дан ортиқ “гашиш” олиб кетаётган икки шахс қўлга олинди

Шунингдек, Тошкентда ҳам синтетик наркотиклар савдоси билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди.

Сурхондарёда 50 кг дан ортиқ “гашиш” олиб кетаётган икки шахс қўлга олинди

 

Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1985 йилда Термиз шаҳрида туғилган шахс ўз бошқарувидаги “Собалт” русумли автомобилда 50 кг 978 грамм “гашиш” моддаси билан қўлга олинди. Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан ҳам қўшимча 186 грамм “гашиш” моддаси олинди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uzga хабар берди.

 

Тадбир жараёнида унинг 1986 йилда туғилган, Шеробод туманида яшовчи жиноий шериги ҳам ушланди. Аниқланишича, улар афғонистонлик наркокурерлар томонидан айланма йўллар орқали мамлакат ҳудудига ўтказилган ушбу гиёҳвандлик воситаларини кейинчалик муомалага киритмоқчи бўлган. Таъкидлаш жоиз, ушбу қонунбузарлардан бири аввал гиёҳвандлик воситаларини сотиш билан боғлиқ жиноят, иккинчиси эса фирибгарлик жинояти учун судланган бўлсада, хатоларидан тегишли хулоса чиқармаган.

 

Мазкур йўналишда Тошкент шаҳрида ҳам қонунбузарлик ҳолати қайд этилди. Учтепа туманида яшовчи 2000 йилда туғилган фуқаро томонидан «Телеграм» мессенжери орқали пойтахт ҳудудида синтетик гиёҳвандлик воситалари сотилаётгани аниқланди. Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан Ички ишлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс 225 грамм “Alfa PVP” синтетик наркотик моддаси билан қўлга олинди.

 

Шундан сўнг, унинг 2005 йилда туғилган таниши ҳам 2 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаси билан ушланиб, дастлабки суриштирувда ушбу дори воситасини Мирзо Улуғбек туманидаги дорихонадан сотиб олганини маълум қилди. Тадбир давомида дорихонанинг норасмий сотувчиси 14 дона “Регапен” дори воситасини мижозга 1 млн 200 минг сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди.

 

Бундан ташқари, дорихонанинг ёрдамчи омборхонасидан 20 200 дона “Габатен”, 823 дона “Регапен”, 100 дона “Галара”, 4 дона “Торгабалин” каби таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган, тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

 

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Рақобат қўмитаси мобил қурилмаларни IMEI рўйхатидан ўтказмасдан сотаётган тадбиркорларни огоҳлантирди

Фуқаролардан мобил қурилмалар IMEI кодлари тизимда рўйхатдан ўтказилмасдан сотилаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушган.

custom img

Тошкентда айрим ҳудудларда иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади

Мазкур чоралар келгуси иситиш мавсумида иссиқлик таъминотининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган.

custom img

Илк бор Тошкентда “Ёшлик баҳори” форуми  старт олди

600 нафардан ортиқ иқтидорли ёшлар иштирокида маданият ва санъат соҳасидаги йирик форум бошланди.

custom img

“Нефтгазмонтаж” фаолияти танқид қилиниб, масъуллар лавозимидан озод этилди

Ишчиларга ноябрь ойидан буён иш ҳақи тўланмагани маълум қилинди.

custom img

Тошкентда суд қароридан норози эркак дарахтга чиқиб олди

У пастга туширилгач, Олий суд раиси томонидан қабул қилиниб,мурожаати белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун расмийлаштирилган.

custom img

“Ташаббусли бюджет”да 47 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

Мазкур лойиҳалар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағларидан жами 18,2 млрд сўм ажратилди.

custom img

Ўзбекистонда поездлар кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади

Йўловчилардан поездлар белгиланган жадвалдан кеч келиши, манзилга кеч етиб бориши ҳақида шикоятлар келиб тушган.

custom img

Тошкент ва Сирдарёда “Умра” зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"