Ўзбекистон

Таиландда ўзбекистонлик 37 ёшли эркак вояга етмаган қизга жинсий тажовуз қилгани учун ҳибсга олинди

Қонунчиликка кўра, гумонланувчи 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Таиландда ўзбекистонлик 37 ёшли эркак вояга етмаган қизга жинсий тажовуз қилгани учун ҳибсга олинди

 

Таиландда 37 ёшли Ўзбекистон фуқароси 16 ёшли вояга етмаган қизга нисбатан жинсий тажовуз содир этганликда гумонланиб ҳибсга олинди. Унга нисбатан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин.

 

The Pxuket News нашрининг хабар беришича, ҳодиса 11 январь куни соат 22:20 атрофида Пхукет оролининг Май Кҳао ҳудудида жойлашган Голден Сат ресторанида содир бўлган.

 

Маълум қилинишича, маҳаллий ҳудудда яшовчи 16 ёшли қиз ҳожатхонадан чиқаётган пайтда эркак томонидан тўхтатилган. Гумонланувчи уни мажбуран орқага тортиб, номақбул ҳаракатлар қилган. Қизнинг қичқириғини эшитган ресторан мижозлари воқеа жойига етиб келиб, эркакни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар етиб келгунига қадар ушлаб турган.

 

Шундан сўнг гумонланувчи полиция томонидан бўлимга олиб кетилган.

 

Таъкидланишича, мазкур ҳолат Таиланднинг вояга етмаганларга нисбатан жинсий дахлсизликни ҳимоя қилувчи қатъий қонунлари доирасида кўриб чиқилмоқда. Амалдаги қонунчиликка кўра, розиликсиз тегиниш оғир жиноят ҳисобланади ва 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

custom img

Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: мутахассислар асосий сабабларни маълум қилди

19 сентябрь соат 21:00 дан 20 сентябрь соат 04:00 гача Тошкентда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиб, АQI 101–150 — сезгир гуруҳлар учун зарарли даражага етиши мумкин.

custom img

Қорақалпоғистонни ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича янги вазифалар белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раисига “генерал-майор” унвони берилди

Шунингдек, қорақалпоқ халқининг буюк фарзанди, шоир ва мутафаккир Бердақ Қарғабай ўғли таваллудининг 200 йиллигини муносиб нишонлаш дастурларини ишлаб чиқиш топширилди.

custom img

1 йиллик магистратура жорий этилади: янги ўқув йилидан таълимнинг икки йўналиши белгиланади

Амалий дастурга йўналтирилган магистратура битирувчилари мутахассислигига қараб лойиҳа, стартап, конструкторлик лойиҳаси ёки бошқа амалий ишни тайёрлаб, ҳимоя қилади.

custom img

2,1 млрд куб метр сув йўқотилмоқда: Қорақалпоғистонда каналлар бетонланади

Қорақалпоғистонда 417 минг гектар экин ерини суғоришга йилига 5,7 миллиард куб метр сув сарфланмоқда. Шундан 38 фоизи, яъни 2 миллиард 100 миллион куб метр сув йўқотилмоқда.

custom img

17,5 фоиздан 12 фоизгача: Қорақалпоғистонда оилавий тадбиркорлик кредитлари арзонлаштирилади

Келаси йили “драйвер” лойиҳаларга 100 миллион доллар йўналтирилиб, камида 50 минг одамни даромадли қилиш мақсад қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"