Ўзбекистон

Талабалар учун контракт тўловлари ва қабул муддатлари узайтирилди

2025/2026-ўқув йили учун тўловларни амалга ошириш ва ўқишга қабул қилиш 31 январгача давом этади.

Талабалар учун контракт тўловлари ва қабул муддатлари узайтирилди

 

 

Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ, 2025/2026-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичларига тавсия этилган талабалар учун муҳим енгиллик жорий этилди. Контракт тўловларини амалга ошириш ва талабалар сафига қабулни расмийлаштириш муддати 2026 йил 31 январга қадар узайтирилди.

 

Ушбу қарор қабул параметрлари доирасида ўқишга тавсия этилган абитуриентларга тааллуқли бўлиб, улар базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизини тўлаши лозим. Бу талаб ўқишга қабул жараёнини якунлаш учун асосий шарт ҳисобланади.

 

Шунингдек, табақалаштирилган тўлов-контракт (супер-контракт) асосида таҳсил олишни истаган абитуриентлар ҳам белгиланган бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизини белгиланган муддатгача тўлаб беришлари зарур.

 

Масъуллар таъкидлашича, муддатнинг узайтирилиши талабалар ва уларнинг ота-оналарига молиявий масалаларни янада қулай шароитда ҳал этиш имконини беради. Шу билан бирга, абитуриентлардан белгиланган талаб ва муддатларга қатъий риоя қилиш сўралмоқда.

custom img

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлаш бўйича Президент қарори қабул қилинди

Ижтимоий тармоқларда #Mustaqillik35 ва #Uzb35 хештеглари остида тарғибот акциялари бошланади.

custom img

Энди жарима автомобиль эгасига эмас, қоидабузар ҳайдовчига расмийлаштирилади

my.gov.uz порталида жарималарни бошқа ҳайдовчига расмийлаштириш хизмати ишга тушди.

custom img

Самарқандда мактаб директори ўринбосари 9-синф ўқувчисини калтаклади

Айни вақтда ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

custom img

Бухорода жорий йилда камбағаллик даражаси 2 фоизгача қисқартирилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

custom img

Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Шавкат Мирзиёев ташаббусини юқори баҳолади

Шайха Носир Ал Новайс Ислом цивилизацияси марказидаги экспозициялар, жумладан Қуръони Карим зали ва ноёб тарихий экспонатлар билан танишиб, марказни келажак авлодлар учун муҳим маданий маскан деб эътироф этди.

custom img

Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилди

Тиббиёт ходимлари учун ҳафталик иш вақти 36 соатдан ошмайди.

custom img

Тошкентда автобус пиёдани уриб кетди

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

4–8 апрель кунлари ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши кутилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"