Тайванлик блогер косметика истеъмол қилиб вафот этди
Ўлимга кимёвий заҳарланиш сабаб бўлган.

Ижтимоий тармоқларда “Guava Beauty” номи билан танилган 24 ёшли блоггер ўзининг камералар олдида косметик маҳсулотларни истеъмол қилиши билан машҳур эди. Афсуски, унинг хавфли ва ноодатий ҳаракатлари фожиали якун топди — блоггер вафот этди.
Марҳума ҳар куни ўз саҳифасида лаб бўёғи, совға қутилари ва ҳатто пахта дискларини истеъмол қилган ҳолда жонли эфирлар олиб борган. У бундай контент орқали кўпроқ томошабин йиғишни мақсад қилган. Бироқ кўплаб изловчилар уни бу хавфли одатдан воз кечишга чақиришган ва косметик маҳсулотлар таркибида инсон ҳаёти учун зарарли моддаларнинг мавжудлиги ҳақида бир неча бор огоҳлантиришган.
Афсуски, бу огоҳлантиришлар самара бермади. Кейинчалик блоггернинг саҳифасида унинг вафот этгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Унинг оиласи ҳам бу хабарни расман тасдиқлади. Ҳозирча блоггернинг ўлимига аниқ нима сабаб бўлгани айтилмаган бўлсада, томошабинлар кимёвий заҳарланишни асосий тахмин сифатида кўришмоқда.
Ушбу воқеа Тайванда ва бутун ижтимоий тармоқлар оламида катта резонансга сабаб бўлди. Мутахассислар бу ҳодисани "мукбанг" ва экстремал контентлар ортидан келадиган хавфларнинг яна бир огоҳлантирувчи мисоли сифатида кўришмоқда. Шу сабабли, мутасаддилар блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини соғлиқ ва хавфсизликни биринчи ўринга қўйишга чақирмоқда.







