Ўзбекистон

Телефонидан нашида топилган йигитга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

Айбланувчи Telegramʼдаги синфдошлар гуруҳига Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси билан «ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган» деб топилган диний қўшиқ юборган

Телефонидан нашида топилган йигитга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

 

Олий суд матбуот хизматнинг хабар беришича, бугун, 17 июль куни Тошкент вилоят судида 2002 йилда Тошкент шаҳрида туғилган йигитга оид жиноят иши унинг ҳимоячилари томонидан жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судининг 8 майдаги ҳукми устидан берилган апелляция шикоятларига асосан апелляция тартибида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланди.

 

Унга кўра, Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажрими билан биринчи инстанция судининг айбланувчига нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, шикоятлар эса қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

 

Қайд этилишича, ушбу ажрим устидан Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин.

 

Маълумот учун, 21 ёшли Жаҳонгир Улуғмуродов 2022 йилда синфдошлари мавжуд Telegram гуруҳга YouTube'даги диний қўшиқ — нашида учун ҳавола юборган. Нашида Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси билан «ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган» деб топилган. Натижада айбланувчига нисбатан 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

custom img

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида газ учун базавий меъёр муддати узайтирилди

Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, қўшимча чоралар кўрилиши мумкин.

custom img

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Тадбир доирасида 30 миллиондан ортиқ фуқаро онлайн тарзда мустақил рўйхатдан ўтган.

custom img

819 млн сўмлик олтинни Қирғизистонга олиб чиқмоқчи бўлган она-бола қўлга олинди

Қонунбузарлар жами 473 грамм бўлган олтин қуймаларини кийимлари орасига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган.

custom img

Самарқандда ҳокимлар делегацияни “оилавий сафар”га айлантиргани аниқланди

Ҳокимнинг хотини, ўғли, ҳайдовчиси ва бошқа умуман алоқаси бўлмаган шахслар хорижий хизмат сафарига юборилган.

custom img

Эрондаги ўзбекстонликлар Туркманистон орқали эвакуация қилинади

Асосий йиғилиш жойи Серахш шаҳри бўлиб, дипломатик миссия ходимлари фуқароларни кутиб олиб, хавфсиз ташишни таъминлайди.

custom img

Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олинди

Қидирув давомида 49,9 кг синтетик наркотиклар ва 48 литр прекурсорлар топилди.

custom img

Ким Эрон, кимлар АҚШ-Исроил томонда?

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қилган ҳужуми ҳали ҳам давом этмоқда. Уруш янги босқичга кирди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон фуқароларини Форс кўрфази давлатларидан эвакуация қилишни буюрди

Жидда—Тошкент йўналишида репатриация рейсларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"