Маълум қилинишича, фирибгарларнинг мақсади аккаунтингизни бошқариш орқали контактларингизга турли хил кўринишларда зарарли ҳаволалар тарқатиш ва эгаллаб олишдир.
✅ Фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун қуйидагилар тавсия этилади.
⏺Икки босқичли аутентификацияни ўрнатинг;
⏺СМС-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг;
⏺Мессенжернинг "қурилмалар" бўлимидаги "Фаол сеансларни" текширинг, бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг.
Шунингдек, веб платформа орқали саҳифанинг (ҳаволани) ҳақиқий ёки сохта (фейк) эканлигини аниқлаб олишингиз мумкин.


