Жаҳон

Тепасида “қора булут” айланаётган IT гигантлари

АҚШ ҳукумати Googleʼдан норози, Аppleʼнинг эса акциялари пасаймоқда.

Тепасида “қора булут” айланаётган IT гигантлари

 

Аppleʼнинг кузги тақдимоти ҳақидаги эълони кутилган эффектни бермади. Чунки компания акциялари ҳамон пасайишда давом этмоқда.

 

Apple компанияси қурилмаларнинг янги моделларини тақдим этди. Бироқ анъанавий куз тақдимотидан сўнг акциялар 1,7 фоизга тушиб кетди, чунки янги маҳсулотлар истеъмолчиларнинг кутилган талабига жавоб бермади. Қурилмаларнинг ташқи кўринишида ўзгариш бўлмасада, ишлаб чиқувчиларнинг фикрича, техник қисмлар яхшиланган. Эътиборга молик янгиланишлар қаторида Европадаги тартибга солувчилар томонидан талаб қилинган USB Type-C портининг қўшилиши ҳам бор. Ўтган йили Брюссел уяли телефон ишлаб чиқарувчиларига чиқиндиларни камайтириш учун умумий зарядловчига ўтишни буюрди.

 

Хитой ҳам Американинг IT гиганти Apple тақдирини мураккаблаштирмоқда. Хитой расмийлари iPhone'лардан иш мақсадларида фойдаланишга қўйилган тақиқни кенгайтириш ниятида. Бу давлат компаниялари ва ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланадиган идоралар ходимларига тегишли. Илгари чекловлар фақат марказий ҳукумат амалдорларига тегишли эди. Шу билан бирга, Хитой Америка корпорациясининг смартфонлари учун энг йирик бозор ҳисобланади. Маҳсулотни тақиқлаш 1,4 миллиарддан ортиқ аҳолига эга бўлган мамлакатда яшовчиларнинг катта қисмига таъсир қилиши мумкин.

 

“Хитой ҳукумати киберхавфсизликка катта аҳамият беради, маҳаллий ва хорижий компанияларга тенг муносабатда бўлади. Умид қиламизки, Хитойдаги барча уяли алоқа компаниялари, шунингдек, хорижий компаниялар маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш учун шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга қатъий риоя қиладилар”, — дейди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби.

 

АҚШ ҳукумати Google компаниясини рақобатчиларни блокировка қилиш учун қидирув тизимлари бозоридаги ҳукмронлигини суиистеъмол қилганликда айблади. Даъвога кўра, компания ўз қидирув тизимини стандарт қидирув тизими сифатида ўрнатиш учун мобил телефон ишлаб чиқарувчилар ва веб-браузерларга миллиардлаб доллар тўлаган. Айтилишича, Google АҚШда жуда қаттиқ бўлган монополияга қарши қонунларни бузган.

 

Даъвогарларнинг сўзларига кўра, компания қидирув бозорининг 90 фоизини назорат қилади. Агар одамлар Google ўзларининг стандарт қидирув тизимида бўлишини истамасалар, улар созламаларни осонгина ўзгартириши мумкин, лекин буни жуда кам одам қилади. Технология компаниялари Европа Иттифоқида ўз манфаатларини рақамли лоббилаштириш учун йилига 113 миллион евро сарфлайди. Бу икки йил олдингига нисбатан 16,5 фоизга кўпдир. Бундай маълумотлар Европа нодавлат ташкилотлари томонидан тақдим этилган. Барча лоббичилик харажатларининг учдан бир қисми 10 та рақамли корпорацияга тушади. Энг йириклари орасида Мета, Аппле ва Google бор. Мутахассисларнинг фикрича, бу Европа Иттифоқи сиёсатчилари учун сигнал бўлиши керак. Чунки рақамли тараққиёт IT гигантларининг имкониятларини чеклаши мумкин бўлган қонунларга қарши кураш билан боғлиқ.

 

“Дунё ишонч инқирози даврига кирди” — Тоқаев

“Дунё ишонч инқирози даврига кирди” — Тоқаев

Қозоғистон президенти халқаро ҳуқуқнинг аҳамияти пасайиши ва БМТ обрўси билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратди.

Эрон билан уруш АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 47,1 млрд долларга етди

Эрон билан уруш АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 47,1 млрд долларга етди

Пентагоннинг ҳисоб-китобига кўра, маблағнинг 60 фоиздан ортиғи ўқ-дориларга сарфланган.

Чет элда ишлаш учун камида 18 ёшга тўлиш керак: Тожикистонда янги қонун кучга кирди

Чет элда ишлаш учун камида 18 ёшга тўлиш керак: Тожикистонда янги қонун кучга кирди

Янги талаб мамлакат фуқаролари ва Тожикистонга ишлаш учун келадиган хорижликларга ҳам тегишли.

Таиландга 15 кун визасиз кириш: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Таиландга 15 кун визасиз кириш: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Мамлакат расмийлари виза расмийлаштиришдаги кечикишларни бартараф этиш ва сайёҳлар оқимини ошириш учун учта давлат фуқароларига визасиз режим таклиф қилмоқда.

«Бировга чоҳ қазисанг, ўзинг тушасан» — Путин Европа Иттифоқининг Россия газидан воз кечиш қарори ҳақида

«Бировга чоҳ қазисанг, ўзинг тушасан» — Путин Европа Иттифоқининг Россия газидан воз кечиш қарори ҳақида

Россия президенти Европанинг Россия энергия ресурсларидан воз кечиш сиёсатини танқид қилди.

Нидерландияда электр самолёт лойиҳаси: бир қувватланиш минг километрга етади

Нидерландияда электр самолёт лойиҳаси: бир қувватланиш минг километрга етади

Самолётни 2034 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Конгода Эбола билан касалланганлар сони 10 мингдан ошди: 4887 киши вафот этди

Конгода Эбола билан касалланганлар сони 10 мингдан ошди: 4887 киши вафот этди

Вирус Уганда, Нигерия ва Кения каби бошқа Африка давлатларида ҳам қайд этилган.

12 миллион киши хавф остида: Ҳиндистонга кучли циклон яқинлашмоқда

12 миллион киши хавф остида: Ҳиндистонга кучли циклон яқинлашмоқда

Ҳиндистоннинг шарқий соҳилларига яқинлашаётган Арнаб циклони сабабли минглаб одамлар эвакуация қилинмоқда.