Спорт

ПСЖ Чемпионлар лигасида кетма-кет иккинчи бор ғолиб бўлди

Финалда “Арсенал” билан дуранг (1:1) қайд этган парижликлар пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида устун келди.

ПСЖ Чемпионлар лигасида кетма-кет иккинчи бор ғолиб бўлди

Франциянинг “Пари Сен-Жермен” (ПСЖ) клуби УЭФА Чемпионлар лигасининг навбатдаги мавсумида ҳам бош совринни қўлга киритди. Парижликлар финал учрашувида Лондоннинг “Арсенал” жамоасини пенальтилар сериясида мағлуб этиб, кетма-кет иккинчи марта Европанинг энг нуфузли клуб турнири ғолибига айланди.

 

Ҳал қилувчи баҳс кескин курашлар остида ўтди. Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ “Арсенал” ҳужумчиси Кай Ҳавертс ҳисобни очиб, инглиз клубини олдинга олиб чиқди.

 

ПСЖ иккинчи бўлимда мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. 65-дақиқада Усмон Дембеле Хвича Кваратсхелияга нисбатан ишлатилган қоида бузилиши учун белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.

 

Асосий ва қўшимча бўлимларда ғолиб аниқланмагач, финал тақдири пенальтилар сериясида ҳал бўлди. Бу сафар ПСЖ футболчилари аниқроқ ҳаракат қилиб, 4:3 ҳисобида устун келди.

 

Маълумот учун, Чемпионлар лигаси ва Европа чемпионлари кубоги тарихида финал учрашуви 11 марта пенальтилар сериясигача етиб борган.

 

Ўтган мавсумда ҳам ПСЖ тарихида илк бор Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритган эди.

 

Парижликлар финалда Миланнинг “Интер” клубини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнир финаллари тарихидаги энг йирик ғалабалардан бирига муаллифлик қилганди.

 

Шунингдек, ПСЖ жорий мавсумда кетма-кет бешинчи бор Франция Биринчи лигаси чемпионлигини ҳам қўлга киритди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон футболидаги янги босқич, легионерлар ўсиши ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича таҳлилий мақола.

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

“Бавария” ҳужумчиси 2025/26 йилги мавсумда клуб ва терма жамоа сафида жами 73 та гол уриб, Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Жамоа Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайнга қарши майдонга тушади.

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

Турнирда қатнашиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 633 нафари аёллар ҳисобланади.

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

WT терма жамоаси “Qatar Open” халқаро турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Терма жамоалар ўртасидаги баҳс “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.