Ҳодиса бугун, 28 сентябрь куни соат 16:40 ларда “Термиз - Бақтрия” темир йўл бекатлари оралиғида юз берган. Қўриқланадиган темирйўл кесишмасига поезд яқинлашаётганлиги сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланган вақтда 1994 йилда туғилган ҳайдовчи Газель автомобилида қоидаларни бузган ҳолда ҳаракатланган ва темир тўсиққа урилиб автомобиль ағдарилган.
Ҳодиса оқибатида электровоз тортиб кетаётган “Термиз-Дарбанд” шаҳарлараро қатновчи йўловчи поезди тўхтаб қолган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида йўловчи поезди шу куни соат 17:25 да ҳаракатни давом эттирган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Масъуллар томонидан ҳолат бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


