Жаҳон

“Tesla Optimus” роботи кунг-фу санъатини ўзлаштирмоқда

Робот сунъий интеллект асосида мустақил ҳаракат қилади.

“Tesla Optimus” роботи кунг-фу санъатини ўзлаштирмоқда

Tesla компанияси асосчиси Илон Маск компаниянинг янги автоном роботи — Optimusнинг жанговор машғулотдаги видеotasвирини ижтимоий тармоқдаги X саҳифасида эълон қилди.

 

Видеода робот инсон билан кунг-фу машғулотида қатнашиб, ҳаракатларга синхрон тарзда жавоб қайтараётгани, зарба ва ҳимоя блокларини мувофиқлаштирилган, раққосликка ўхшаш услубда бажараётгани акс этган.

 

Маск робот ўз ичига ўрнатилган сунъий интеллект ёрдамида мустақил ишлаётганини ва инсон бошқарувисиз ҳаракат қилаётганини маълум қилди. У, шунингдек, роботнинг тезлиги ва силлиқлиги сезиларли даражада яхшиланганини таъкидлади.

 

Tesla компаниясининг сунъий интеллект бўйича вице-президенти Ашок Эллусвами компания Optimus роботлари ва автопилот тизимли электромобиллар учун ягона AI платформасини яратиш устида ишлаётганини билдирди.

 

Маълумот учун, Tesla Optimus илк бор 2021 йил 19 августда тақдим этилган бўлиб, 2022 йилда ишчи прототипи намойиш қилинган. Қурилмани 2026 йилда сотувга чиқариш режалаштирилган.

custom img

Кобулда гиёҳвандлар шифохонаси портлатилди: 400 киши ҳалок бўлди

“Толибон” Покистонни гиёҳвандлар даволанадиган шифохонага зарба берганликда айблади.

custom img

Эрон Ҳўрмуз бўғозида ҳаракатланиш учун айрим давлатлар кемаларига чекланган рухсат берди

Ҳўрмуз бўғози фақат душманлар ва уларнинг тажовузкорлигини қўллаб-қувватловчилар учун ёпиқ бўлиб қолиши эълон қилинди.

custom img

Эрондаги вазият Марказий Осиёда энг кўп Тожикистонга таъсир қилиши мумкин

2025 йилнинг биринчи ярмида Тожикистон Эрондан 600 млн долларлик маҳсулот импорт қилган.

custom img

Можтабо Хоманаий марҳум отаси томонидан тайинланган амалдорларни лавозимида қолдирди

Фармонга кўра, улар ишларини давом эттириб, марҳум Али Хоманаийдан олган кўрсатмаларига амал қилиши лозим.

custom img

БАА ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши 23 мартгача узайтирилди

Чекловлар АҚШ–Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий кескинлик фонида жорий этилган.

custom img

Трамп Минобдаги мактаб ҳужуми бўйича АҚШ жавобгарлигини рад этди

Вашингтон ҳужум сабабларини аниқлаш учун тергов олиб бормоқда.

custom img

Нетаняхунинг ўлими рад этувчи видео сунъий интеллект ёрдамида яратилган

Видеода қаҳва идишидаги суюқлик ҳаракат қилмаган ва миқдори камаймаган.

custom img

БААда Эрон ҳаво ҳужумлари оқибатида беш фуқаро ва икки ҳарбий ҳалок бўлди

Яна 145 киши турли даражадаги жароҳат олган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

“Tesla Optimus” роботи кунг-фу санъатини ўзлаштирмоқда