“TEXNOPARK” МЧЖ раҳбари экологик қонунбузарлик учун жавобгарликка тортилди
Корхонанинг чўян қуйиш цехида атмосферага меъёридан ортиқ чиқинди чиқарилгани аниқланди.

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланишини олдини олиш мақсадида И ва ИИ тоифадаги саноат объектларида экологик назорат ишлари давом эттирилмоқда.
Мониторинг доирасида Яшнобод туманида жойлашган “TEXNOPARK” МЧЖга қарашли чўян қуйиш цехи текширувдан ўтказилди. Тадбир давомида корхонада чанг-газ тозалаш қурилмаси мавжуд бўлишига қарамай, у орқали меъёридан ортиқ чиқиндилар атмосферага чиқарилаётгани аниқланган. Шунингдек, цех фаолияти бўйича экологик экспертиза хулосаси олинмаганлиги қайд этилди.
Ушбу аниқланган қонунбузарликлар юзасидан корхона раҳбарига белгиланган тартибда чоралар қўлланиб, қўшимча тўловлар ҳисоблаб чиқилди.
Экологик назорат ишлари изчил давом этмоқда.







