1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

The Hill: Байден президентлик даврида қанча яшайди?

АҚШ президентлигига қайта номзодини қўйган Жо Байденнинг саломатлиги кўпчиликни хавотирга солмоқда.

The Hill: Байден президентлик даврида қанча яшайди?

 

Иккинчи муддатга лавозимида қолиш учун сайловда қатнашишни режалаштираётган АҚШ президенти саломатлигини кўпчиликни хавотирга солмоқда.

 

The Hill нашри фикрича, Жо Байденнинг иккинчи муддат пайтида ўлиши эҳтимолини ҳисоблаб чиқди.

 

Ҳозир Байден 80 ёшда, 2024 йилги сайловдан бир неча ҳафта ўтиб 82 ёшга тўлади. Иккинчи муддатини якунлаб, Оқ уйни тарк этаётганида эса президент 86 ёшда бўлади.

 

АҚШ ижтимоий таъминот бошқармаси 1942 йилда туғилган эркаr яна ўртача 8,4 йил яшай олишини айтмоқда. Аммо кейинги беш йил ичида Байденнинг вафот этиш эҳтимоли 31,35 % ни ташкил қилади.

 

Бу ҳисоб-китоблар 80 ёшли барча эркакларга тегишлидир. Байденнинг саломатлиги 80 ёшли эркакнинг ўртача аҳволидан пастроқ.

 

Мазкур омиллардан келиб чиқиб, америкалик журналистлар Байденнинг президентлик фаолияти давомида вафот этиш эҳтимоли 31,35 % дан 50 % гача эканини айтмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика