1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Тожикистон электрон сигаретларни бутунлай тақиқлашни режалаштирмоқда

Тиббиёт мутахассислари электрон сигаретлар соғлиқ учун жиддий хавф туғдиришини таъкидлади.

Тожикистон электрон сигаретларни бутунлай тақиқлашни режалаштирмоқда

 

Тожикистонда электрон сигаретлардан фойдаланиш, уларни ишлаб чиқариш ва тарқатишни тўлиқ тақиқлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий палатаси раиси Рустам Эмомали ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

 

Қайд этилишича, ушбу масала Олий Мажлис Миллий палатасининг навбатдаги сессиясида кўриб чиқилиб, депутатларга электрон сигаретларга нисбатан қонунчилик тақиқини жорий этиш бўйича тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқиш топширилган.

 

Муҳокамалар давомида тиббиёт мутахассисларининг хулосаларига алоҳида эътибор қаратилди. Унга кўра, электрон сигаретлардан, жумладан вейплардан кенг ва мунтазам фойдаланиш нафас йўллари, юрак-қон томир тизими ҳамда ўпка касалликларига олиб келиши, айрим ҳолларда эса саратон каби оғир хасталиклар ривожланишига сабаб бўлиши мумкинлиги таъкидланди.

 

Парламент юқори палатаси раиси электрон сигаретларнинг оммалашуви аҳолининг соғлиғига жиддий хавф туғдираётганини қайд этиб, миллат генофондини ҳимоя қилиш ҳамда салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида тезкор ва қатъий қонунчилик чораларини кўриш зарурлигини билдирган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика