Жаҳон

Тожикистон президентининг қизи Қобилжоннинг онасига 30 минг доллар миқдорида ёрдам берди

Аввалроқ Тожикистон ҳукумати томонидан Қобилжоннинг онасига уй совға қилинган.

Тожикистон президентининг қизи Қобилжоннинг онасига 30 минг доллар миқдорида ёрдам берди

 

 


Тожикистон Президенти ижро аппарати раҳбари, президент Имомали Раҳмоннинг қизи Озода Раҳмон Москвада содир бўлган фожиали воқеа ортидан 10 ёшли Қобилжон Алиевнинг онаси Нилуфар Сафоевага 300 минг сомоний (тахминан 30 минг АҚШ доллари) миқдорида моддий ёрдам тақдим этди. Бу ҳақда «Ховар» давлат ахборот агентлиги хабар берди.


Расмийларга кўра, ушбу ташаббус жамиятда бирдамлик, меҳр-оқибат ва инсоний қадриятларни намоён этиш мақсадини кўзлайди. Аввалроқ Тожикистон ҳукумати Қобилжоннинг онасига уй совға қилган, шунингдек, тадбиркор Умар Алиматов уни ойига 10 минг сомоний маош билан иш билан таъминлаш мажбуриятини олгани маълум қилинган.


Эслатиб ўтамиз, 16 декабрь куни Москва вилоятидаги мактабда 15 ёшли ўқувчи ҳужуми оқибатида 4-синфда таҳсил олаётган Қобилжон Алиев ҳалок бўлган эди. Мазкур ҳолат кенг жамоатчилик норозилигига сабаб бўлиб, Тожикистон ва Россия расмийлари воқеани кескин қоралаган, айбдорлар қонун олдида жавоб бериши таъкидланган.

custom img

Эрондан учирилган дрон Озарбайжонга қулаб тушди

Озарбайжон мазкур ҳужумни қатъий қоралаб, Ташқи ишлар вазирлигига Эрон элчиси чақиртирилди.

custom img

Эрон Туркия ҳудудига ракета учирганини рад этди, Анқара эса жавоб беришга тайёрлигини эълон қилди

Эрондан учирилган баллистик ракета Шарқий Ўрта ер денгизидаги НАТО ҳаво ва ракетага қарши мудофаа бўлинмалари томонидан тўхтатилган.

custom img

Ироқ бутунлай электр энергиясидан узилди

Басра вилоятидаги муҳим Румейла электр станциясида кутилмаган носозлик блэкаутга сабаб бўлди.

custom img

Яқин Шарқдаги можаро долларга нисбатан талабни оширди

Яқин Шарқдаги ҳарбий можаро фонида АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳужумлари инвесторларни хавфсиз актив сифатида АҚШ долларга йўналтирди.

custom img

Эрон ҳужумлари жавобсиз қолмайди — Қатар

Қатар ҳаво мудофаа тизимлари икки Эрон қирувчи самолётини йўқ қилди ва мамлакат суверенитетини ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

custom img

АҚШ Эрон билан можаро бошланганидан бери қарийб 2 млрд долларлик техника йўқотди

Энг катта йўқотиш Қатардаги базада жойлашган радар тизими бўлган.

custom img

Туркия ҳаво ҳудудида Эрондан учирилган ракета урилб туширилди

Ракета Ироқ ва Сурия орқали Туркия ҳаво ҳудудига кирган.

custom img

Трамп АҚШни чексиз урушга тортмоқда — АҚШ сенатори

Сенатор Трамп бутунлай назоратдан чиқиб кетганини ва америкаликлар унинг ёлғонлари туфайли аллақачон ҳалок бўлишганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"