Жаҳон

Тожикистонда дунёда илк бор сунъий ихтисослашган махсус зона ташкил этилди

Бу мамлакатни Марказий Осиёда сунъий интеллект бўйича етакчи давлатга айлантириши мумкин.

Тожикистонда дунёда илк бор сунъий ихтисослашган махсус зона ташкил этилди

Тожикистон сунъий интеллект соҳасида тарихий қадам ташлади — мамлакатда дунёдаги илк сунъий интеллектга ихтисослашган махсус ҳудуд Area AI ташкил этилди. Лойиҳа шу йил октябрда ишга туширилган бўлиб, у сунъий интеллектни ривожлантириш, маълумот марказлари ва илмий-тадқиқот лабораторияларини бирлаштирувчи замонавий технопарк вазифасини бажаради.

 

Тожикистон ҳукумати 2022 йилда қабул қилинган “Сунъий интеллектни ривожлантириш стратегияси” доирасида бу ташаббусни амалга оширди. Ҳужжатга кўра, 2040 йилгача сунъий интеллект мамлакат ялпи ички маҳсулотига камида 5 фоиз ҳисса қўшиши режалаштирилган.

 

Area AI зонанинг асосий мақсади — маҳаллий ва халқаро мутахассислар учун илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш майдони яратиш, сунъий интеллект моделларини, айниқса маҳаллий тиллардаги рақамли ечимларни ишлаб чиқишдир. Лойиҳа доирасида БАА, АҚШ, Сингапур ва Ҳиндистон компаниялари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланган.

 

Муттахассислар фикрича, мазкур қадам Тожикистонни Марказий Осиёда сунъий интеллект бўйича етакчи давлатга айлантириши мумкин. Бироқ мутахассислар малакали кадрлар, сармоя ва технологик инфратузилма масалалари ҳал этилишини муҳим деб ҳисобламоқда.

custom img

БАА, Қатар ва Баҳрайн ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди

Абу-Дабида портлашлар қайд этилган.

custom img

Оятуллоҳ Али Хоманаий хавфсиз ҳудудга олиб кетилди — Reuters

Маълумотларга кўра, Эрон Олий Раҳбари хавфсизлик сабаб Теҳрондан эвакуация қилинган.

custom img

Эрон ва Исроил ҳаво ҳудуди ёпилди: Ўзбекистон рейсларига таъсир кўрсатди

Тошкент, Андижон, Мадина ва Жидда йўналишидаги бир нечта рейслар хавфсизлик сабабли ортга қайтарилди.

custom img

Исроил ўз ҳаво ҳудудини фуқаролик рейслари учун ёпди

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Исроил Қўшма Штатлар билан биргаликда Эронга ҳужум уюштирган.

custom img

Исроил Эронга ҳужум уюштирди

Теҳронда камида учта портлаш эшитилган.

custom img

Бухорода ўлдирилган туркиялик бизнесмен иши бўйича 4 гумонланувчи Истанбулда қўлга олинди

Бизнесмен ва гумонланувчи Ўзбекистонга ресторан очиш масаласи бўйича келган ва томонлар ўртасида келишмовчилик юзага келган.

custom img

Истанбулда ўлдирилган ўзбекистонлик Сайёра учун ғойибона жаноза ўқилди

Маросимда марҳуманинг ота-онаси ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

custom img

Покистон Афғонистонга очиқ уруш эълон қилди

Ҳар икки томондан ҳам кўплаб қурбонлар бор. Таҳлилчилар воқеани икки қўшни давлат ўртасидаги сўнгги ўн йилликдаги энг йирик кескинлашув деб баҳоламоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"