“Токио-2020”: Паралимпиячиларимиз дастлабки медални қўлга киритди
24 августдан Япониянинг Токио шаҳрида навбатдаги паралимпия ўйинларига старт берилди.


Бугун мусобақанинг биринчи кунидан ўрин олган беллашувлар ўтказилмоқда. Унда 100 метрга баттерфляй усулда сузиш бўйича Музаффар Турсунхўжаев, Ислом Асланов ва Шоҳсанам Тошпўлатова финал йўлланмасини қўлга киритганди.
Бироз аввал пара сузиш бўйича терма жамоасмиз аъзоси Ислам Асланов 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича эркаклар ўртасида ўтказилган финал мусобақасида 3-ўринни эгаллади ва делегациямиз ҳисобига илк бронза медалини ёздириб қўйди.
Жамшид Амиров







