Токио—2020. Шоҳсанам Тошпўлатова пара-сузиш бўйича бронза медалини қўлга киритди
Пара-сузувчи Шоҳсанам Тошпўлатова Токио—2020 Паралимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритди.


Тошпўлатова 200 метр масофага кечган комплекс сузиш дастурида учинчи ўринни эгаллади. Шоҳсанам муросасиз кечган финалда масофани 2:27.92 дақиқада сузиб ўтишга муваффақ бўлди.
Таъкидлаш жоиз, Шоҳсанам Тошпўлатова мазкур Паралимпия ўйинларида бунгача 3 та йўналиш финалида қатнашиб, икки бор 4 ва бир бор 5-поғонани эгаллаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳсанам Тошпўлатова Рио—2016 Паралимпиадасида 2 та бронза медалига эга чиққан эди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 15 тага етди — 5 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза.
Аввалроқ Нурхон Қурбонова – Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари бронза медаль соҳиби бўлгани ҳақида хабар берилганди.







