Толимаржон ИЭСда инвестициявий лойиҳа асосида умумий қуввати 1065 МВт бўлган 4-5-сонли буғ-газ қурилмаларини бунёд қилиш ишлари давом этмоқда.
2025 йилда ягона энерготизимга уланиши кўзда тутилган мазкур буғ-газ қурилмаларининг ишга туширилиши натижасида корхонада йилига қўшимча яна 8,5 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаришга эришилади.
Аҳамиятлиси, юқори тежамкор технологияларни қўллаш ҳисобига йилига 600 миллион куб метр табиий газ тежалади.
Айни пайтда буғ-газ қурилмаларининг турбина пойдеворлари билан боғлиқ арматура ва бетон ишлари якунланган.
Маълумот ўрнида, қурилишда 1 минг 684 нафар мутахассис, шу жумладан 1 минг 500 нафар маҳаллий ишчи-ходимлар меҳнат қилмоқда.


