Торонто аэропортида номаълум шахслар қиймати 20 миллион канада доллари бўлган олтин ва бошқа буюмлар солинган контейнерни ўғирлаб кетишди.
Полиция вакилининг сўзларига кўра, контейнерлар душанба куни кечқурун аэропортга олиб келинган ва сақлаш жойига жўнатилган. Ўғрилар учинчи шахс томонидан ижарага олинган омборнинг очиқ қисмига киришга муваффақ бўлган. Ҳозирда полиция воқеа юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Аввалроқ Франциянинг Ренн шаҳрида пенсия ислоҳотига қарши намойишлар чоғида бутикдан 25 минг евролик олтин қуйма ва тангалар ўғирланганди. Шаҳар прокуратурасининг дастлабки маълумотларига кўра, икки нафар босқинчи бўлган. Улар жиноят жойидан қочишга муваффақ бўлишди.


