Аввалроқ «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибига кирувчи 32 та автобус йўналишларида аҳолига хизмат кўрсатиш янги турдаги брутто шартнома асосида ташкил этиш бошлангани ҳақида хабар берилганди.
Бироқ айрим расмий ОАВлар ҳамда ижтимоий тармоқларда ушбу хабар «Тошкент жамоат транспортида йўл ҳақи ўзгарди» мазмунида талқин этилмоқда. Ушбу хабарларга муносабат билдирган «Тошшаҳартрансхизмат» жамоат транспортида йўлкира нархлари ўзгармаганини автобусларда йўл ҳақи учун тўлов ҳозирда 1400 сўм эканлигини маълум қилди.
Маълумот учун, янги турдаги брутто шартнома — бу автобуслар учун кунлик режа бекор қилинганини англатади.


