Ўзбекистон

Тошкент метрополитенида чақалоқ туғилди

Ҳозирда она ва чақалоқнинг соғлиги яхши.

Тошкент метрополитенида чақалоқ туғилди

Бугун, 6 октябрь куни Тошкент метрополитенининг Ғафур Ғулом бекатида чақалоқ дунёга келди.

 

Қайд этилишича, поездларни кутиб олиш ва жўнатиш бўйича навбатчи ходима — Махамаджонова Наимага хизмат давомида бекат ўтиш йўлагидаги ички ишлар ходими томонидан йўловчи аёлнинг ҳолати бўйича хабар берилган.

 

Наима Махамаджонова хизмат давомида ўзига ўргатилган махсус билимлар ва кўникмаларни ишга солган ҳолда биринчи ёрдам кўрсатиб, воқеа жойида аёлнинг фарзандини соғ-омон дунёга келтиришига яқиндан кўмаклашган ҳамда чақалоқ соғлиги учун керакли ёрдамларни (киндик қисми боғланиб, янги туғилган чақалоқ нафас олиш рефлексини фаоллаштирган) кўрсатган.

 

Бу вақт ичида тез ёрдам хизмати ва аёлнинг яқинлари чақирилган. Тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар (тахмиман 10 дақиқа) ходимлар томонидан она ва чақалоқ ҳолатини назорат остида ушлаб, уларнинг хавфсизлигини таъминлади.

 

Ҳозирда она ва чақалоқнинг соғлиги яхши, улар шифохонага етказилган.

 

custom img

Тошкентда вояга етмаган ўғилларига машина берган ота 5 суткага қамалди

Ҳужжатсиз автомобил бошқарган болалар сабаб қўшнилар уларнинг отаси билан гаплашмоқчи бўлган, аммо эркак улар билан жанжаллашиб, ҳақорат қилган.

custom img

Тошкентда ўқувчилар каналдан кўприк йўқлиги сабабли қувурлар орқали ўтишга мажбур бўлмоқда

Ҳокимлик Салар канали устида янги кўприк қурилиши яқин кунларда бошланишини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нуфузли халқаро Condé Nast Traveler нашрида эътироф этилди

Журнал томонидан эълон қилинган янги рейтингда Тошкент шаҳри ва Ислом цивилизацияси маркази июнь ойида саёҳат қилиш учун тавсия этилган йўналишлардан бири сифатида қайд этилди.

custom img

Эрондан Ўзбекистонга кислотали булутлар келиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Мутахассислар атмосферадаги жараёнлар сабаб кислотали ёғинларнинг узоқ масофаларга хавфли даражада етиб келиши деярли мумкин эмаслигини таъкидлади.

custom img

Яқин Шарқдан 21 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ватанига қайтарилди — ТИВ

Ҳозирда эвакуация асосан ҳаво ҳудуди очиқ бўлган мамлакатлардан амалга оширилмоқда.

custom img

Самарқандда Зулфия мукофотини олган шоирага уй совға қилинди

Совға президент топшириғига асосан берилган.

custom img

Яқин Шарқдаги юртдошлар хавфсизлиги доимий назоратда — Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари

Ваколатхоналар 24/7 режимида фаолият юритиб, фуқароларга консуллик ёрдам кўрсатмоқда ва махсус @tiv_yordam_bot орқали мурожаатларни тезкор кўриб чиқмоқда.

custom img

Андижонда йигитнинг суратларини тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган аёллар қўлга олинди

Улар TikTok орқали танишган шахснинг фотосуратларини ўчириш эвазига 20 000 АҚШ доллари талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"