Ўзбекистон

Тошкент метросида 19 та бекатдаги чипта кассалари ёпилади

Чипта кассалари ўрнига QR-чипталар учун ахборот киосклари ўрнатилади.

Тошкент метросида 19 та бекатдаги чипта кассалари ёпилади

 

2026 йил 1 февралдан бошлаб Тошкент метрополитенида айрим бекатлардаги чипта кассаларини босқичма-босқич ёпилади. Мазкур чора рақамли тўлов тизимларини кенг жорий этиш ҳамда йўловчиларга автоматлаштирилган хизмат кўрсатишни ривожлантириш доирасида амалга оширилмоқда.

 

Метрополитен маъмурияти маълумотига кўра, дастлабки босқичда 19 та бекатда чипта кассалари фаолияти тўхтатилади. Улар қаторига Мустақиллик майдони, Амир Темур хиёбони, Чорсу, Ойбек, Туркистон каби йирик бекатлар, шунингдек Чилонзор, Ўзбекистон, Юнусобод ва Сергели йўналишларидаги айрим бекатлар киради.

 

Чипта кассалари ўрнига бекат вестибюлларида бир марталик QR-кодли чипта харид қилиш имконини берувчи ахборот киосклари ўрнатилади.

 

Таъкидланишича, ҳозирги кунда йўловчилар 10 дан ортиқ тўлов усулларидан фойдаланишлари мумкин. Жумладан, банк карталари, транспорт карталари, мобил иловалар, шунингдек Face ID ва PalmPay каби биометрик тўлов хизматлари мавжуд.

 

Биринчи босқич якунлари ва йўловчиларнинг фикр-мулоҳазалари таҳлил қилингач, бошқа бекатларда ҳам чипта кассаларини ёпиш масаласи кўриб чиқилади.

custom img

Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик маҳкум ватанга қайтарилиши мумкин

Бунинг учун Ўзбекистон маҳкумларни ўз фуқаролиги бўлган давлатга топшириш бўйича халқаро конвенцияга қўшилиши лозим.

custom img

Чет эл фуқароларига Ўзбекистонда ўқиш учун стипендия ажратилади

Шунингдек, 10 та ОТМга миллий тадқиқот университети мақоми берилади.

custom img

Трамп айрим импорт қилинадиган дори воситаларига 100 фоизлик бож жорий қилди

Мазкур тариф АҚШ билан савдо келишуви тузмаган давлатлар маҳсулотларига нисбатан қўлланилади.

custom img

Наманганда қарийб 3 минг дона ноқонуний олиб кирилган биологик фаол қўшимчалар фош этилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда уч ой ичида 196 млрд сўмлик газ ва электр энергияси талон-торож қилинди

4 тоннадан ортиқ сифатсиз нефть маҳсулотининг сотувга чиқарилишининг олди олинди.

custom img

Ўзбекистонда марокаш чигирткаси тарқалмоқда

Чигиртка пайдо бўлган ҳудудларда кузатув ва назорат кучайтирилиб, кимёвий ишлов бериш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Фарғоналик ота фарзандига 1 млрддан ортиқ алимент тўлади

Шу тариқа боланинг 18 ёшга тўлгунига қадар тўланиши лозим бўлган моддий таъминоти тўлиқ қопланиб, ижро иши тамомланган.

custom img

Андижонда МИБ орқали қидирувдаги машина топилди

Айни пайтда автомашина хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"