Ўзбекистон

Тошкент туманидаги дорихона омборида йирик қонунбузарликлар аниқланди

Омборда миллиардлаб сўмлик сертификатсиз, муддати ўтган ва қалбаки дори воситалари сақланган.

Тошкент туманидаги дорихона омборида йирик қонунбузарликлар аниқланди

 

 

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент туманида фаолият юритувчи дорихоналардан бирига тегишли омборхона белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Текширув жараёнида омборда 1 209 турдаги, умумий қиймати қарийб 38 миллиард сўмлик дори воситалари мавжудлиги аниқланди. Бу ҳақда Zamon.uz га ДХХ ҳабар берди.

 

Аниқланишича, ушбу дориларнинг тахминан 20 миллиард сўмлик қисми халқаро ГДП (сақлаш, ташиш ва реализация) сертификатига эга бўлмаган, шунингдек, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Сертификатлаш органидан лицензия олмасдан сақланиб келинаётган. Бундан ташқари, омбордаги 30 турдаги 10 509 қути дори воситаларининг яроқлилик муддати ўтган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 263 миллион 921 минг сўмни ташкил этади. Яна 3 турдаги 639 қути дори ва 243 дона гел воситасининг яроқлилик муддати қалбакилаштирилгани маълум бўлди.

 

“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДУК хулосасига кўра, дорихона мансабдор шахслари томонидан дори воситалари лицензияда кўрсатилмаган жойда сақланган, 10 турдаги дори воситалари учун мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган, 1 турдаги дори воситаси контрафакт тарзда тайёрланган, 9 турдаги дори воситалари давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳамда 20 турдаги муддати ўтган дорилар белгиланган тартибда йўқ қилинмаган. Шу сабабли ушбу дори воситаларини Ўзбекистон ҳудудида сақлаш, сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш қатъиян тақиқланди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан дорихона мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 186³-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Байрам арафасида барча ходимлар ишдан 1 соат эрта кетиши мумкин

Байрам арафасида узлуксиз ишлайдиган ёки махсус иш турларида ортиқча ишлаган ходимларга қўшимча иш ҳақи ёки дам олиш белгиланади.

custom img

Президент фармони билан 392 нафар маҳкум афв этилди

Афв этилганлар орасида 3 нафар хориж фуқароси, 26 нафар аёл, 166 нафар ёшлар ҳамда 24 нафар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган шахслар бор.

custom img

Тошкентдан Чорвоққа мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилади

Қатновлар ҳар куни соат 06:00 дан бошланиб, 1,5 соат интервал билан амалга оширилади.

custom img

Ўзбекистоннинг учта ҳудудда минглаб контрафакт ва яроқсиз дори воситалари фош этилди

Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда

custom img

Ислом цивилизацияси маркази – Евроосиёнинг янги геостратегик маркази — Forbes

Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг Евроосиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё ўртасидаги маданий ва дипломатик кўприк сифатидаги янги ролининг “рамзий ва стратегик таянчи”га айланмоқда.

custom img

Ўзбекистон 19 мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Бекор қилинган чипталар бепул қайта расмийлаштирилади.

custom img

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

4-чорак дарслари 30 мартдан бошланиши белгиланди.

custom img

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Президент раислигида Нарпайда Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"