Ўзбекистон

Тошкент вилоятида уйида яширин «ҳужра» ташкил қилиб, болаларга ноқонуний диний таълим берганлар ушланди

Етарли диний билимга эга бўлмаган ва тегишли рухсатномаси бўлмаган хола ва жиян ҳар бир бола учун ойига 1 миллион сўмдан 300 АҚШ долларигача пул олган.

Тошкент вилоятида уйида яширин «ҳужра» ташкил қилиб, болаларга ноқонуний диний таълим берганлар ушланди

 

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Зангиота тумани, Чинор маҳалласида яшовчи 44 ёшли шахс ва унинг 65 ёшли холаси томонидан яширин «ҳужра»лар ташкил этилгани аниқланган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

 

Аниқланишича, улар етарли диний билимга эга бўлмаган ва тегишли рухсатномаси бўлмаган ҳолда, жами 15 нафар вояга етмаган болага ўз уйларида ноқонуний диний таълим бериб келган. Бир уйда 10, иккинчисида эса 5 нафар бола яшаш ва ўқиш шароитлари билан жойлаштирилган. Ҳар бир бола учун ойига 1 миллион сўмдан 300 АҚШ долларигача пул олганлиги, шунингдек айрим ҳолларда болаларга жисмоний босим қўллангани аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан болаларни тарбиялаш ва таълим бериш мажбуриятларини бажармаган ота-оналарга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилган. Ноқонуний диний таълим билан шуғулланган икки шахсга нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229(2)-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда

FТА лойиҳаси асосида сувни тежаш, озиқа самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш ва яйловларни тиклаш имкониятлари яратилади.

custom img

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари етишмаслиги бўйича изоҳ берди

Хизмат сифатини ошириш учун қўшимча поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев тўловга қобилиятсизлик институтини такомиллаштириш ҳамда молиявий қийинчиликка дуч келган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги таклифлар билан танишди.

custom img

“Самарқанд 2028” сунъий йўлдоши май ойида учирилади

Қурилма Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

custom img

ППХ ходимига қўл кўтарган ҳайдовчининг ИИБдаги акаси ишдан олинди

Унинг воқеага аралашишга уриниши хизмат ваколатларидан нотўғри фойдаланиш эҳтимоли сифатида баҳоланди.

custom img

“Иссиқлик электр станциялари” АЖда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Мулоқот давомида ёш мутахассисларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда малака ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

custom img

Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик маҳкум ватанга қайтарилиши мумкин

Бунинг учун Ўзбекистон маҳкумларни ўз фуқаролиги бўлган давлатга топшириш бўйича халқаро конвенцияга қўшилиши лозим.

custom img

Чет эл фуқароларига Ўзбекистонда ўқиш учун стипендия ажратилади

Шунингдек, 10 та ОТМга миллий тадқиқот университети мақоми берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"