Ўзбекистон

Тошкент вилоятидаги фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди

Шоввозлардан бири фуқарони ИИБга ишга киритиб қўймоқчи бўлган.

Тошкент вилоятидаги фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди

 

Хусусан, Ангрен шаҳрида яшовчи, 1974 й.т. К.С. ҳуқуқ-тартибот идораларидаги мансабдор танишлари орқали фуқарони Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига ишга киритиб қўйиш эвазига 5000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Бошқа ҳолатда эса Олмалиқ шаҳрида жойлашган хусусий автомактаб директорининг ўринбосари Ч.Х. маҳаллий фуқарога ўқув курсларига қатнашмасдан, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 3000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

 

Таъкидлаш лозимки, Ч.Х. муқаддам Жиноят Кодексининг 166-моддаси (талончилик) ва 277-моддаси (безорилик) билан судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

 

Ҳозирда ҳар иккала қонунбузарга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилган.

custom img

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида газ учун базавий меъёр муддати узайтирилди

Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, қўшимча чоралар кўрилиши мумкин.

custom img

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Тадбир доирасида 30 миллиондан ортиқ фуқаро онлайн тарзда мустақил рўйхатдан ўтган.

custom img

819 млн сўмлик олтинни Қирғизистонга олиб чиқмоқчи бўлган она-бола қўлга олинди

Қонунбузарлар жами 473 грамм бўлган олтин қуймаларини кийимлари орасига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган.

custom img

Самарқандда ҳокимлар делегацияни “оилавий сафар”га айлантиргани аниқланди

Ҳокимнинг хотини, ўғли, ҳайдовчиси ва бошқа умуман алоқаси бўлмаган шахслар хорижий хизмат сафарига юборилган.

custom img

Эрондаги ўзбекстонликлар Туркманистон орқали эвакуация қилинади

Асосий йиғилиш жойи Серахш шаҳри бўлиб, дипломатик миссия ходимлари фуқароларни кутиб олиб, хавфсиз ташишни таъминлайди.

custom img

Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олинди

Қидирув давомида 49,9 кг синтетик наркотиклар ва 48 литр прекурсорлар топилди.

custom img

Ким Эрон, кимлар АҚШ-Исроил томонда?

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қилган ҳужуми ҳали ҳам давом этмоқда. Уруш янги босқичга кирди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон фуқароларини Форс кўрфази давлатларидан эвакуация қилишни буюрди

Жидда—Тошкент йўналишида репатриация рейсларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"