Ўзбекистон

Тошкентда аёллар тунда жанжаллашди

Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ маълумот берди.

Тошкентда аёллар тунда жанжаллашди

 

 

Ижтимоий тармоқларда икки нафар аёл ўртасида келиб чиққан жанжал акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий маълумот берди.

 

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 15 январь куни соат 23:55 лар атрофида Миробод тумани Амир Темур кўчасида жойлашган кафелардан бири олдида содир бўлган. 2000 йилда туғилган М.Н. ва 1992 йилда туғилган И.Г. ўртасида тортишув юзага келиб, у ўзаро жанжалга айланган.

 

Дастлабки аниқлашларга кўра, ушбу ҳолат оқибатида томонлардан ҳеч бири тан жароҳати олмаган. Можаро қисқа вақт ичида якунланган ва оғир оқибатларга олиб келмаган.

 

Ҳозирда мазкур воқеа юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Текширув якунига кўра, амалдаги қонунчилик асосида қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши маълум қилинди.

custom img

Қарши ва Бухорода бозор мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Улар бозор ҳудудидаги савдо жойларини ноқонуний расмийлаштириб бериш эвазига 11–80 минг доллар миқдорида пул талаб қилган.

custom img

Ёввойи табиат ортидаги меҳр: Тошкентда минглаб ёшлар экология учун бирлашди

Бутунжаҳон ёввойи табиат куни муносабати билан Тошкент ҳайвонот боғида экологик тадбир бўлиб ўтди.

custom img

Ўзбекистонда метан заправкалар фаолияти вақтинча чекланди

Жамоат транспорти ва хизмат кўрсатувчи объектларга газ етказиб бериш чекловларсиз давом этади.

custom img

Яқин Шарқдаги воқеаларда ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — ТИВ

Саудия Арабистонидан эвакуация давом этмоқда, БААдан репатриация рейси режалаштирилган.

custom img

Доҳада 500 дан ортиқ Ўзбекистонлик вақтинча меҳмонхоналарда яшамоқда

Элчихона уларга зарур амалий ёрдам кўрсатмоқда.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўмонга боради

Ўзбекистон Президенти Ўмон Султони билан телефон орқали мулоқот қилиб, давлатда бўлиб турган фуқаролар учун яратилаётган шароитлар учун миннатдорлик билдирди.

custom img

Яқин Шарқдан 5 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Бугунги кун ҳолатига кўра, 21 та парвоз орқали Мадина ва Жидда аэропортларидан 4 948 нафар, Дубайдан эса 235 нафар йўловчи Ўзбекистонга олиб келинган.

custom img

Тошкентда автобус бекатларидаги дўконлар олиб ташланади

360 дан ортиқ бекат ва 190 та катта-кичик чорраҳа хатловдан ўтказилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"