Тошкентда BYD ҳайдовчисига чора кўрилди
У хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши йўлда ҳаракатланган.

Жорий йилнинг 29 февраль куни BYD русумли автомашина ҳайдовчиси, ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, қарама-қарши йўлда ҳаракатланганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, мазкур видео ўрганилиб, ушбу автомашина ҳайдовчиси, 2001 йилда туғилган Б. А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 128-5-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
“Ҳайдовчи, унутманг, йўл ўйин майдони эмас. Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз”, дейилади маълумотда.







