Ўзбекистон

Тошкентдаги "квартира"да кимёгар талабалар нарколаборатория ташкил этди

Ижарада яшовчи 22 ёшли йигит ва 18 ёшли қиз синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаб келган.

Тошкентдаги "квартира"да кимёгар талабалар нарколаборатория ташкил этди

 

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида тезкор тадбир ўтказилгани натижасида 2007 йилда туғилган қиз ва 2003 йилда туғилган талаба йигит ижарада яшайдиган хонадонда синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрланган нарколаборатория ташкил этгани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум бўлишича, мазкур шахслар 2025 йил сентябрь ойидан буён Telegram орқали нарко дўкон куратрлари топшириқлари асосида синтетик гиёҳвандлик моддаларини тайёрлаб келган. Тезкор тадбирда лабораториядан 1 кг мефедрон ва унда қўлланган асбоб-ускуналар ашёвий далил сифатида олинди.

 

Қўлга олинган талаба йигитнинг мобил телефонидан олинган геолокация маълумотлари орқали Янгиҳаёт туманидаги дала майдонида «закладка» усулида кўмиб қўйилган яна 1 кг синтетик гиёҳвандлик воситалари топилган. Давом эттирилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида Тошкент шаҳри ҳудудидаги синтетик гиёҳвандлик воситалари тарқатилишида иштирок этган 9 нафар закладчик ҳам ушланган. Уларнинг уч нафари пойтахтнинг нуфузли олий таълим муассасалари талабалари бўлган. Қолган 6 нафар шахс орасида оилавий фаолият билан шуғулланиб келаётганлар ҳам бор.

 

Тезкор тадбирлар натижасида умумий 2 кг синтетик гиёҳвандлик воситалари (10 минг дозага тенг) тарқалиши олди олинди.

 

Ҳозирда ушбу жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда

FТА лойиҳаси асосида сувни тежаш, озиқа самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш ва яйловларни тиклаш имкониятлари яратилади.

custom img

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари етишмаслиги бўйича изоҳ берди

Хизмат сифатини ошириш учун қўшимча поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев тўловга қобилиятсизлик институтини такомиллаштириш ҳамда молиявий қийинчиликка дуч келган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги таклифлар билан танишди.

custom img

“Самарқанд 2028” сунъий йўлдоши май ойида учирилади

Қурилма Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

custom img

ППХ ходимига қўл кўтарган ҳайдовчининг ИИБдаги акаси ишдан олинди

Унинг воқеага аралашишга уриниши хизмат ваколатларидан нотўғри фойдаланиш эҳтимоли сифатида баҳоланди.

custom img

“Иссиқлик электр станциялари” АЖда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Мулоқот давомида ёш мутахассисларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда малака ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

custom img

Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик маҳкум ватанга қайтарилиши мумкин

Бунинг учун Ўзбекистон маҳкумларни ўз фуқаролиги бўлган давлатга топшириш бўйича халқаро конвенцияга қўшилиши лозим.

custom img

Чет эл фуқароларига Ўзбекистонда ўқиш учун стипендия ажратилади

Шунингдек, 10 та ОТМга миллий тадқиқот университети мақоми берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"