Тошкентда жиноий гуруҳ аъзолари ушланди
Улар жуда кўп миқдорда товламачилик қилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (“Товламачилик”) билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида қуйидаги шахслар жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди.
1976 йилда туғилган Юлдашев Хайрулла Хабибуллаевич, 1987 йилда туғилган Мирзахмедов Улуғбек Темурович гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Шунингдек, мазкур жиноят иши доирасида терговдан қочиб яширинган, 1981 йилда туғилган Бадалбаев Ровшан Рахимович қидирилмоқда.
Унга нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.







