Тошкентда “Райҳон” кафеси ёниб кетди
Ҳолат юзасидан ФВВ маълумот берди.

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги “Райҳон” оилавий ресторанида ёнғин содир бўлди. Ҳолат юзасидан ФВВ ахборот хизмати дастлабки маълумотларни тақдим этди.
Маълум қилинишича, 6 июнь куни соат 18:37 да “Райҳон” миллий таомлар биносининг том қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 19:03 да тўлиқ бартараф этилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча Самарқанд вилоятининг Нарпай туманидаги деҳқон бозорида ёнғин юзага келганди. Оқибатда 3 та озиқ-овқат дўконларининг тахминан 70 квадрат/метр майдонида шифт, том қисми ва озиқ-овқат маҳсулотлари ёниб, зарарланган.







