Ўзбекистон

Тошкентда сейсмик фаол ҳудудлар рўйхати эълон қилинди

Мутасаддилар маълумотига кўра, мазкур ҳудудларда 8–9 баллигача бўлган зилзилалар кузатилиши мумкин.

Тошкентда сейсмик фаол ҳудудлар рўйхати эълон қилинди

 

Тошкент шаҳрининг бир қатор ҳудудлари юқори сейсмик хавф зонасига киритилди. Мутасадди идоралар маълумотига кўра, мазкур ҳудудларда 8–9 баллигача бўлган зилзилалар кузатилиши эҳтимоли мавжуд.

 

Эълон қилинган рўйхатга кўра, пойтахтнинг қуйидаги туманлари юқори хавфли сейсмик ҳудудлар сифатида баҳоланган:

  • Чилонзор тумани
  • Учтепа тумани
  • Шайхонтоҳур тумани
  • Олмазор тумани
  • Яккасарой тумани
  • Юнусобод тумани

 

Ушбу ҳудудларда жойлашган турар-жой ва нотурар-жой бинолари 8–9 балл кучдаги зилзилаларга бардош берадиган талабларга мос равишда қурилиши шарт этиб белгиланган.

 

Мутахассислар аҳолига бундай маълумотларни ваҳима билан қабул қилмасликни, бироқ фавқулодда ҳолатлар учун тайёр бўлишни тавсия қилмоқда.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган идоралар: рўйхат тасдиқланди

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган идоралар: рўйхат тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси таркибида 12 та штат бирлигидан иборат Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ҳам ташкил этилди.

Одилхон Исмоилов иши: у уч йиллик синов муддати билан озод қилинди

Одилхон Исмоилов иши: у уч йиллик синов муддати билан озод қилинди

«Райҳон оилавий миллий таомлари» таъсисчиси Одилхон Исмоилов озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган эди.

Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда

Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда

Лойиҳа доирасида болаларга уйда тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилади.

Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди

Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди

Шуҳрат Холмуҳаммедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мудофаа вазири лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбатда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-логистика алоқаларини мустаҳкамлаш ва олий даражадаги бўлажак тадбирларга тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.

Термиздаги фожиа: Собалтъни бошқарган 10-синф ўқувчиси синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

Термиздаги фожиа: Собалтъни бошқарган 10-синф ўқувчиси синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

16 ёшли ўқувчи онасига тегишли Cobalt'ни ҳайдовчилик ҳуқуқисиз бошқариб, ёритиш устунига урилган.

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ўзбекистонда ички авиақатновлар тарифлари қайта кўриб чиқилди.

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Айни пайтда транспорт воситаси онлайн-аукцион савдоларига чиқарилмоқда.