Ўзбекистон

Тошкентда такси ҳайдовчиларидан пул йиғиб юрган “Бычок” бошчилигидаги гуруҳ қўлга олинди

Гуруҳ такси ҳайдовчиларини қўрқитиш йўли билан ўзбошимчалик билан ойлик тўлов жорий қилган.

Тошкентда такси ҳайдовчиларидан пул йиғиб юрган “Бычок” бошчилигидаги гуруҳ қўлга олинди

 

Ички ишлар органлари томонидан Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудида такси ҳайдовчиларидан ноқонуний йиғимлар ундириш билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Тошкент вилоятида яшовчи фуқаронинг аризаси асосида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинган. Ушбу гуруҳ Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманига қатновчи такси ҳайдовчиларини қўрқитиш йўли билан ўзбошимчалик билан ойлик тўлов жорий қилган.

 

Жиноий гуруҳ етакчиси сифатида «Буқа» (шунингдек «Бичок») лақабли, 1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Алимқулов Шерзод Умаралиевич қўлга олинган. У муқаддам Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан уч марта судланган.

 

Аниқланишича, турли спорт турлари билан шуғулланиб келган ушбу шахс шериклари билан бирга “Damas” автомашинаси ҳайдовчисини уриб, унга тан жароҳати етказган, шунингдек, жабрланувчининг тирикчилик манбаи ҳисобланган автомашина калитларини зўрлик ишлатиб тортиб олган.

 

Жиноий гуруҳ аъзолари доимий равишда ҳайдовчиларнинг белгиланган йўналиш бўйлаб ҳаракатланишига тўсқинлик қилган. Ариза муаллифига нисбатан ҳаёти ва соғлиғига жиддий зарар етказиш билан таҳдид қилинган ҳамда Яшнобод туманига қатновларни амалга ошириш имконияти эвазига ундан 2 ойлик аванс сифатида 810 АҚШ доллари олинган.

 

Кейинчалик навбатдаги тўловларни тўлиқ амалга ошира олмагани сабабли, унга ўзбошимчалик билан йўналишга чиқиш тақиқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноий гуруҳ етакчиси ва унинг шерикларига нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб товламачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шу билан бирга, ушбу жиноий гуруҳнинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан ички ишлар органларига мурожаат қилишлари ёки 102 рақами орқали хабар беришлари сўралмоқда.

custom img

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлаш бўйича Президент қарори қабул қилинди

Ижтимоий тармоқларда #Mustaqillik35 ва #Uzb35 хештеглари остида тарғибот акциялари бошланади.

custom img

Энди жарима автомобиль эгасига эмас, қоидабузар ҳайдовчига расмийлаштирилади

my.gov.uz порталида жарималарни бошқа ҳайдовчига расмийлаштириш хизмати ишга тушди.

custom img

Самарқандда мактаб директори ўринбосари 9-синф ўқувчисини калтаклади

Айни вақтда ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

custom img

Бухорода жорий йилда камбағаллик даражаси 2 фоизгача қисқартирилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

custom img

Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Шавкат Мирзиёев ташаббусини юқори баҳолади

Шайха Носир Ал Новайс Ислом цивилизацияси марказидаги экспозициялар, жумладан Қуръони Карим зали ва ноёб тарихий экспонатлар билан танишиб, марказни келажак авлодлар учун муҳим маданий маскан деб эътироф этди.

custom img

Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилди

Тиббиёт ходимлари учун ҳафталик иш вақти 36 соатдан ошмайди.

custom img

Тошкентда автобус пиёдани уриб кетди

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

4–8 апрель кунлари ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши кутилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"