Тошкентда йўловчи автобус ёниб кетди
ФВВ ҳолат бўйича маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида автобус ёнаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат бўйича ФВВ маълумот берди.
Ҳолат бугун, 21 май куни соат 16:40 да Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси Ашхобод боғи олдидаги бекатда юз берган. 96-сонли автобус йўналишида ҳаракатланган Mercedes-Benz русумли автобусда ёнғин чиққан. 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:45 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:50 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.







