“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 5 нафар масъули ишдан олинди
Улар ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган.

Аввалроқ “7-автобус саройи”га бириктирилган “Mercedes-Benz” русумли 33-сонли автобусда ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Мазкур ҳолат ва пойтахтда автобуслар иштирокидаги ЙТҲ кўпайиши юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари-бош муҳандис Ж.Маннопов, Идоралараро тезкор штаб бошлиғи B.Mamenov, ДХХ ходимлари бошчилигида тезкор йиғилиш ташкил этилди.
Қайд этилишича, автобусларнинг техник ҳолатига масъул бўлган, уларнинг йўналишга чиқиш олди техник кўригини талаб даражасида бажармай, ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган ходимларга кескин чора кўрилиб, 5 нафари ишдан бўшатилди.







