Жаҳон

Трамп АҚШ тарихида жиноятда айбдор деб топилган биринчи президент бўлди

Нью-Йорк суди ҳакамлар ҳайъати Трампни унга қўйилган барча 34 та банд бўйича айбдор деб топди.

Трамп АҚШ тарихида жиноятда айбдор деб топилган биринчи президент бўлди

У ҳужжатларни қалбакилаштириш бўйича 34 та ҳолатнинг ҳар бири тўрт йилгача — жами 136 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Якуний жазони судя Хуан Мерчан 11 июл куни бўлиб ўтадиган махсус суд мажлисида белгилайди.

 

Айблов хулосасида Трампнинг адвокат Майкл Коэнга қилган тўловлари ҳақида сўз боради. Пул ўтказмалари юридик хизматлар учун тўловлар сифатида белгиланган эди, лекин улар аслида Коэннинг 2006 йилда Трамп билан учрашиб юрган Сторми Дэниэлсга тўловларини қоплаган. Дэниэлсга тўловлар Трампнинг 2016 йилги сайлов кaмпаниясига таҳдид солмаслиги учун амалга оширилган. Суд жараёнида айбланувчининг 20 нафар гувоҳи орасида Коэн ва Даниэлс, шунингдек, Тrump Organization ҳисобчилари ва Республикачилар партияси вакили Ҳоуп Ҳикс ҳам бор эди.

 

Трамп суд залини тарк этгач, бу жараённи "сиёсийлаштирилган", ўтказмаларни амалга оширилишини "оддий бухгалтерлик хатоси" деб атади. Ҳукм эълон қилинганидан кўп ўтмай, Трампнинг адвокати Тодд Бланш ҳакамлар ҳайъати қарори устидан шикоят қилишини айтди.

 

"Ҳакамлар ҳайъатининг ҳукми ниҳоясига етмаган жараён. Биз курашни давом эттирамиз, охиригача курашамиз ва ғалаба қозонамиз, чунки мамлакатимиз дўзахга айланди", — деди собиқ президент журналистларга.

 

Нью-Йорк иши Трампга қарши очилган тўртта ишнинг биринчисидир. Бошқа айбловлар бўйича судлар ноябрдаги президентлик сайловидан кейин бошланмаслиги ҳам мумкин.

 

Суд жараёни қандай якунланишидан қатъи назар, Дональд Трамп президентликка номзодини қўйиши мумкин. АҚШ Конституциясида давлат раҳбари лавозимига номзод учун фақат учта талаб мавжуд: у камида 35 ёшда бўлиши, АҚШда туғилган ва у ерда камида 14 йил яшаган бўлиши керак. Трамп июл ойида бўлиб ўтадиган Республикачилар партияси қурултойида президентликка номзод сифатида расман тасдиқланиши кутилмоқда.

custom img

Эрон АҚШга 14 банддан иборат тинчлик режасини тақдим этди

АҚШ режа билан танишиб чиқишини, бироқ уни мақбул деб ҳисобламаслигини қайд этган.

custom img

Эрон уруш оқибатида етказилган зарарни 270 млрд долларга баҳоламоқда

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, зарар ЯИМнинг 60 фоизига тенг.

custom img

АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида Эронда 4000 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган

Можаро давомида 100 мингдан ортиқ уй вайрон қилингани ва ўн минглаб одамлар жароҳат олган.

custom img

Исроилда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди

Қуддус, Тел-Авив ва Ҳайфада минглаб фуқаролар кўчаларга чиқди.

custom img

БАА ҳаво ҳудуди тўлиқ очилди

Қарор хавфсизлик ва операцион ҳолат тўлиқ ўрганилгач қабул қилинган.

custom img

АҚШ Кубага нисбатан куч ишлатиш эҳтимолини муҳокама қилмоқда — Politico

Бироқ ҳозирча асосий эътибор дипломатик босимга қаратилган.

custom img

Нобел тинчлик мукофоти совриндори Наргис Моҳаммади Эрон қамоқхонасидан шифохонага ётқизилди

Инсон ҳуқуқлари фаоли ҳушидан кетиш ҳолатларидан сўнг касалхонага ётқизилган, оиласи Теҳронга кўчиришни талаб қилмоқда.

custom img

АҚШ Ғазодаги инсонпарварлик миссиясини ёпади

Қарор Трампнинг минтақавий тинчлик ташаббусидаги муваффақиятсизликлар фонида қабул қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"