Жаҳон

Трамп баёнотига қарамай, Таиланд–Камбоджа чегарасида тўқнашувлар давом этмоқда

Томонлар АҚШ президенти баёнотини ҳозирча расман тасдиқламади.

Трамп баёнотига қарамай, Таиланд–Камбоджа чегарасида тўқнашувлар давом этмоқда

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Таиланд ва Камбоджа ўртасида сулҳга эришилганини эълон қилганига қарамай, икки давлат ўртасидаги ҳарбий тўқнашувлар тўхтамади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлигига таяниб Report хабар бермоқда.

 

Маълум қилинишича, Трамп томонлар унинг воситачилигида сулҳ бўйича келишувга эришганини билдирган. Бироқ Таиланд ва Камбоджа расмийлари ушбу баёнотни ҳозирча тасдиқламаган.

 

Камбоджа Ахборот вазирлиги маълумотларига кўра, Таиланд қуролли кучлари баҳсли чегара ҳудудларида ҳарбий ҳаракатларни, жумладан, қирувчи самолётлар орқали зарбалар беришни давом эттирган. Расмийларга кўра, портлашлар сулҳ эълон қилинганидан кейин ҳам қайд этилган.

 

Ўз навбатида, Таиланд ҳарбийлари Камбоджани халқаро ҳуқуқ нормаларини бузишда айблаб, тинч аҳоли пунктларига ҳужумлар уюштирилаётганини ҳамда Таиланд назорати остидаги ҳудудларга миналар ўрнатилаётганини маълум қилди.

 

Вазият минтақада кескинлигича қолмоқда, томонлар ўртасидаги қарама-қарши айбловлар эса давом этмоқда.

custom img

Трамп “Алкатраз” қамоқхонасини қайта очмоқчи

АҚШ Президенти қамоқхона фаолиятини қайта тиклаш учун Конгрессдан 152 миллион доллар сўради.

custom img

Қозоғистонда аҳолини безовта қилган тиланчилар қўлга олинди

Тиланчилар ўтиб кетаётган фуқароларнинг буюмларига ёпишиб, уларни тортиб олишга уринган, пул бермаганларга сув сепиб, тош отган.

custom img

Афғонистонда зилзила оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Ер қимирлаши Афғонистонга чегарадош мамлакатларда ҳам қайд этилди.

custom img

Эрон АҚШнинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширди

Мазкур ҳодисада икки нафар учувчи қутқарилган, бир нафар учувчи эса бедарак йўқолган.

custom img

Германиялик ҳайдовчилар арзон ёнилғи учун Полшага бормоқда

Мазкур вазият “бензин туризми” сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Путин ва Эрдоған Форс кўрфази ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Раҳбарлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик, Қора денгиз хавфсизлиги ва газ транспорти инфратузилмасини мувофиқлаштириш заруратини таъкидладилар.

custom img

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

custom img

Форс кўрфазидаги кемаларга ҳужум қилиниши оқибатида 10 нафар денгизчи ҳалок бўлган — IMO

Ҳўрмуз боғозида ҳаракат чеклангани туфайли 20 мингдан ортиқ денгизчи кемаларда қолиб кетган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"