Жаҳон

Трамп Канаданинг Тинчлик Кенгашига таклифини бекор қилди

Қарор Карнининг АҚШ сиёсатига танқидий баёнотлари ортидан қабул қилинди.

Трамп Канаданинг Тинчлик Кенгашига таклифини бекор қилди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Канада Бош вазири Марк Карнининг ўзи ташаббускор бўлган “Тинчлик Кенгаши” таркибига қўшилиш бўйича таклифномаси бекор қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилди дейди РБК.

 

“Ушбу хат орқали Тинчлик Кенгаши сизни Канадага тегишли энг нуфузли етакчилар кенгаши аъзоси сифатида таклиф қилиш қарорини қайтариб олганини маълум қиламиз”, — деб ёзган Трамп Марк Карнига йўллаган баёнотида.

 

Мазкур қарор Канада Бош вазирининг аввалроқ билдирган баёнотлари фонида қабул қилинган. Хусусан, Марк Карни Давосда ўтказилган Жаҳон иқтисодий форумида сўзга чиқиб, кичик ва ўрта давлатлар омон қолиш учун АҚШ президенти билан “яқинлашишга мажбур эмас”, балки ўзаро бирликда ҳаракат қилиши зарурлигини таъкидлаган эди.

 

Шунингдек, Карни ҳозирги глобал вазиятни “кучлилар истаганини қиладиган, кучсизлар эса ўз ҳуқуқларини талаб қилишга мажбур бўлган давр” сифатида баҳолаб, қоидаларга асосланган халқаро тартиб заифлашганини қайд этган.

 

The New York Times нашрининг ёзишича, Трамп ва Карни ўртасидаги муносабатлар аввалига нисбатан барқарор бўлганига қарамай, АҚШ президентининг иккинчи муддати бошида Канадага нисбатан савдо тарифлари жорий этилгани икки томонлама алоқаларда кескинликни кучайтирган. Шунингдек, Трампнинг Канадани “АҚШнинг 51-штати” сифатида тилга олиши ҳам Оттавада хавотирларга сабаб бўлган.

 

Мазкур жараёнлар фонида Канада ҳукумати АҚШ бозорига қарамликни камайтириш мақсадида бошқа давлатлар, жумладан Хитой билан иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга интилмоқда.

custom img

Нефт нархлари кескин ошди

Трамп Эронга қарши ҳужумлар кучайтирилишини айтганидан сўнг Brent маркали нефт нархи 7,6 фоизга ошди.

custom img

NASA Ойга космик кемани муваффақиятли учирди

Artemis II миссияси доирасида Ойга 4 нафар астронавт юборилди.

custom img

Мужтабо Хоманаийнинг маслаҳатчиси оғир яраланган — Al Hadath

Эрон расмийлари ҳозирча ушбу хабар юзасидан расмий изоҳ бермаган.

custom img

Трамп Эронни тош асрига қайтаришга ваъда берди

АҚШ етакчиси келгуси икки-уч ҳафта ичида Эронга кучли зарбалар берилишини маълум қилди.

custom img

Индонезияда 7,6 магнитудали зилзила содир бўлди

Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди, айрим ҳудудларда электр таъминоти узилди.

custom img

Франция Президенти Трампнинг танқидларига жавоб берди

Макрон АҚШ Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлашдан олдин Франция билан келишмаганини айтди.

custom img

Можтабо Хоманаий тез орада оммага кўриниш беради — Эрон ТИВ

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Хоманаийнинг соғлиғи ҳақида тарқалган миш-мишларга изоҳ берди.

custom img

АҚШ Гренландиядаги ҳарбий базаларга кириш бўйича Дания билан музокара олиб бормоқда

Ҳозирда Гренландия ҳудудида битта АҚШ ҳарбий базаси фаолият юритмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"