Жаҳон

Трамп Нигерияга қўшин юбориши мумкин

АҚШ президенти Нигериядаги вазиятни кескин танқид қилиб, Мудофаа вазирлигига эҳтимолий ҳарбий чоралар бўйича тайёргарлик кўрсатмаси берганини маълум қилди.

Трамп Нигерияга қўшин юбориши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Нигерия ҳукуматини мамлакатда насроний аҳолига нисбатан содир этилаётган зўравонликларни тўхтатишга чақирди. Унинг таъкидлашича, вазият бартараф этилмаса, Америка ҳукумати Нигерияга кўрсатилаётган ёрдамни дарҳол тўхтатиши мумкин.

 

Трамп ўз баёнотида Нигерия ҳукуматининг насронийларга қарши ҳужумларга етарли даражада муносабат билдирмаётгани ҳақида қайд этган. “Агар ҳукумат насронийлар ўлдирилишига кўз юмишда давом этса, АҚШ барча ёрдамни бекор қилади ва зарурат туғилганда, ислом радикаллари таҳдиитини бартараф этиш учун қўшин юборишни кўриб чиқади”, — дейилади баёнотда.

 

АҚШ раҳбари Нигерияда шаклланган вазиятни “кескин чораларни талаб қилаётган жиддий муаммо” деб атади. Шунингдек, у Мудофаа вазирлигига эҳтимолий ҳарбий амалиятга тайёргарлик кўриш бўйича кўрсатмалар берганини маълум қилди.

custom img

Хитой танкери АҚШ блокадасига қарамай Ҳормуз бўғозидан ўтди

Хитой АҚШни Эрон нефтини олиш учун Ҳормуз бўғозига ўз танкерларини юборишда давом этиши ҳақида огоҳлантирган эди.

custom img

Эрон араб давлатларидан товон пули талаб қилди

Яқин Шарқ мамлакатлари АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши урушида иштирок этиб, халқаро ҳуқуқни бузганликда айбланмоқда.

custom img

Кремл Петер Мадярни ғалаба билан табриклашдан бош тортди

Россия Президенти матбуот котиби “дўст бўлмаган” давлатларга табрик йўлланмаслигини билдирди.

custom img

Исроил армияси юқори жанговар тайёргарлик ҳолатига ўтказилди — Ynet

Разведка нишонлар рўйхатини кенгайтирмоқда, операциялар тезлаштирилмоқда

custom img

Оқ уй Эрон бўйича учта эҳтимолий сценарийни кўриб чиқмоқда — WP

Ҳокимият ўзгариши сценарийлардан бири сифатида муҳокама қилинмоқда.

custom img

Уганда генерали Туркиядан 1 миллиард доллар ва “энг гўзал аёл”ни талаб қилди

Қўмондон Туркияни Сомалидаги инфратузилма лойиҳаларидан фойда кўришда айблади.

custom img

АҚШ Эрон бўйича ҳарбий сценарийларни кўриб чиқмоқда

Шунингдек, Трамп масалани музокара йўли билан ечишни ҳам қўллаб-қувватламоқда.

custom img

Қирғизистон собиқ президенти Қурманбек Бакиевнинг укаси Ўзбекистонда вафот этгани айтилмоқда

Аҳмат Бакиев 66 ёшда бўлган ва вафоти сабаблари расман очиқланмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"