1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Трампга суиқасд қилмоқчи бўлган эркак умрбод қамалди

Унга қўшимча равишда ўқотар қурол билан боғлиқ жиноят учун яна 7 йил мажбурий жазо тайинланди.

Трампга суиқасд қилмоқчи бўлган эркак умрбод қамалди

 

АҚШ федерал суди президент Доналд Трампга суиқасд уюштиришга уринишда айбдор деб топилган 59 ёшли Раян Роутни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Унга қўшимча равишда ўқотар қурол билан боғлиқ жиноят учун яна 7 йил мажбурий жазо тайинланди. Бу ҳақда РБК нашри хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Роут 2025 йил сентябр ойида ҳакамлар ҳайъати томонидан бир нечта оғир айбловлар, жумладан, қотилликка уриниш, ноқонуний қурол сақлаш ҳамда федерал ходимларга тўсқинлик қилиш бўйича айбдор деб топилган.

 

Тергов материалларига кўра, у Трамп бўлган гольф майдончаси яқинида қурол билан яширинган ҳолда аниқланган. Гумонланувчи воқеа жойидан ўқ узмасдан қочиб кетган, кейинчалик ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган.

 

Суд жараёнида айбланувчи ўлдириш ниятини рад этиб, енгилроқ — 27 йиллик қамоқ жазосини сўраган, бироқ суд бу талабни рад этган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика