Туғилганидан бери кўчага чиқмаган 7 ёшли бола топилди
Бола ҳеч қачон боғча ёки мактабга ҳам бормаган.

Россиятнинг Краснодар шаҳрида туғилганидан бери кўчага чиқмаган 7 ёшли бола топилди.
Қайд этилишича, қўшнилар узоқ вақтдан бери шубҳали овозлар, бола йиғиси ва аёлнинг оғир руҳий аҳволидан шикоят қилиб келган. Лекин болани ҳеч ким кўрмаган.
Шундан сўнг васийлик хизмати ва полиция уйга кириб, 7 ёшли ўзи юра олмайдиган ногирон болани оғир аҳволда топган. Бола ҳеч қачон шифокор кўрмаган, боғча ёки мактабга ҳам бормаган. Тиббий ҳужжатлари умуман мавжуд эмас.
Ҳозирда бола реабилитация марказига жойлаштирилган. Онани ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича судга даъво аризаси тайёрланмоқда.







