1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Туркия Ғарбни хафа қиладиган битим тузди

Энди мамлакат Россиядан газни рублда сотиб олади.

Туркия Ғарбни хафа қиладиган битим тузди

 

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия Президенти Владимир Путин билан Сочидаги учрашувида Россия гази учун рублда тўловлар бўйича келишувга эришганини тасдиқлади.

 

“Биз Путин билан табиий газ сотуви учун рублда тўлашга келишиб олдик. Умид қиламизки, бу ҳар икки томон учун молиявий фойда келтиради”, — дея Эрдўғаннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Интерфакс” нашри.

 

Туркия Президенти Украинадан денгиз орқали ғалла экспортини таъминлаш соҳасида Россия Федерацияси билан ҳамкорликни ҳам тилга олди ва “20 га яқин кема навбатда турганини” айтди.

 

Эрдўғоннинг сўзларига кўра, у Путинга Туркия минтақада тинчликка эришиш учун Украина Президенти Владимир Зеленский билан музокараларни қабул қилишга тайёрлигини айтган.

 

Бундан ташқари, Эрдўғон Туркияда қурилаётган Аккую атом электр станциясини шахсан ўзи кўздан кечириш, сўнгра Путинга объектдаги вазият ҳақида айтиб бериш ва кейинги қадамларни биргаликда белгилаш ниятида эканлигини маълум қилди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика