Жаҳон

Туркия мухолифати президентликка номзодини кўрсатди

Эрдоған 10 март куни сайловга тайёргарлик бўйича фармонни имзолашини маълум қилди.

Туркия мухолифати президентликка номзодини кўрсатди

 

Олти партиядан иборат «Халқ иттифоқи» баҳорги сайловларда Кемал Қиличдорўғлини давлат раҳбари лавозимига ягона номзод сифатида кўрсатди. Бу ҳақда euronews хабар қилди. 

 

Қийин кечган мунозараларда «Яхши партия» раҳбари Мерал Акшенер унинг номзодига рози бўлмаган. У кўпроқ машҳур деб ҳисоблаган Истанбул ҳокими Экрем Имомўғли ёки Анқара ҳокими Мансур Явашни номзод этиб кўрсатишни таклиф қилган.

 

74 ёшли Кемал Қиличдорўғли Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк томонидан асос солинган Республика Халқ партияси раиси.

 

Мухолифат, агар унинг номзоди сайловларда ғалаба қозонса, мамлакатда парламент тизимини мустаҳкамлаш учун президент ваколатларининг бир қисмини чеклашни таклиф қилмоқда.

 

Ражаб Тоййиб Эрдоған 10 март куни сайловга тайёргарлик бўйича фармонни имзолашини маълум қилди. Фармон эълон қилинганидан кейин 60 кунлик сайловолди даври бошланади. Овоз бериш 14 май куни бўлиб ўтади.

 

Сайловолди ташвиқоти мамлакатда ҳалокатли зилзила оқибатларини бартараф этиш жараёни фонида ўтади. Номзодларнинг сайловолди баҳсларида шу мавзу устунлик қилади.

 

Маҳаллий таҳлилчиларга кўра, Эрдоған ва Қиличдорўғлининг ғалаба қозониш имкониятлари деярли тенг.

custom img

АҚШ Эронга қарши операцияга кунига 900 млн доллар сарфламоқда

Оқ уй яқин кунларда АҚШ Конгрессидан қўшимча мудофаа бюджети сўраши кутилмоқда.

custom img

Исроилда ракета ҳужуми оқибатида 62 ёшли ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди

У сўнгги 14 йил давомида Исроилда яшаб келган ва ушбу давлат фуқароси ҳисобланган.

custom img

Хитой Тожикистон–Афғонистон чегарасида 9 та чегара иншооти қуради

Лойиҳа қиймати 550 миллион сомонийдан ортиқ бўлиб, маблағ тўлиқ Хитой томонидан қопланади.

custom img

Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ ва Исроилга тегишли йирик банкларга ҳужум қилиши мумкин

Эрон ҳарбий штаби раҳбари Яқин Шарқ мамлакатлари аҳолисига ушбу объектлардан бир километр узоқроқда бўлишни маслаҳат берди.

custom img

72 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилинди

Доналд Трамп АҚШ президенти бўлгандан буён 1000 нафардан ортиқ ўзбекистонлик депортация қилинган.

custom img

Минтақадаги давлатлар Эроннинг душмани эмас — Қатар ташқи ишлар вазири

Вазир Муҳаммад бин Абдулазиз ал-Хулайфий Эрон ва Қўшма Штатларни воситачилик йўли билан ечим топиш учун музокаралар столига қайтишга чақирди.

custom img

АҚШ Исроилдан Эрондаги нефть ва энергетика объектларига зарба бермасликни сўради

Сўровнинг сабабларидан бири сифатида Трампнинг уруш тугагандан кейин Венесуэладаги каби Эрон нефть сектори билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчилиги келтирилган.

custom img

Теҳрон Байрутда тўрт нафар эронлик дипломатнинг ўлдирилганини террорчилик ҳаракати сифатида баҳолади

Исроил ҳарбийлари Байрутдаги меҳмонхонада эронлик агентларнинг махфий учрашуви бўлиб ўтаётганидан хабардор бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"