1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Туркия парламентида депутатлар ўртасида муштлашув юз берди

Акин Гурлекнинг қасамёд маросими парламентда кескин можаро ва депутатлар ўртасида жанжалга сабаб бўлди.

Туркия парламентида депутатлар ўртасида муштлашув юз берди

 

Туркия парламентида Адлия тизимидаги баҳсли лавозимга тайинлов масаласи муҳокамаси вақтида депутатлар ўртасида кескин можаро юзага келди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

 

Хабарларга кўра, Истанбулнинг янги адлия тизими вакили — бош прокурор Акин Гурлекнинг қасамёд қабул қилиш маросими пайтида мухолифатдаги Республика Халқ партияси (ЧП) ҳамда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси (АКП) депутатлари ўртасида тортишув келиб чиққан.

 

Мухолифат вакиллари Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған томонидан юқори суд тизими лавозимига тавсия этилган Гурлекнинг парламентда қасамёд қабул қилиш жараёнига тўсқинлик қилишга уринган. Вазият кескинлашиб бориши натижасида депутатлар ўзаро итаришиб кетган, айрим ҳолатларда жисмоний куч ишлатилган.

 

Қайд этилишича, аввалроқ Акин Гурлек томонидан Истанбул шаҳри мери Экрем Имoмўғлига нисбатан ҳибсга олиш ордери чиқарилгани мамлакат бўйлаб норозилик намойишларига сабаб бўлган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика