Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған турк миллий авиакомпанияси “Turkish Airlines” номини “Turkiye Hava Yollari”га ўзгартирилишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, июн ойи бошида Анқара БМТга мактуб йўллаб, мамлакат номини туркча талаффуздаги “Turkiye” сифатида расман рўйхатдан ўтказди. Мамлакат 1923-йилда мустақиллик эълон қилинганидан кейин ўз номини “Turkiya” деб атаганди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва НАТО расмий равишда “Turkiya” ўрнига “Turkiye” сўзини ишлатишни бошлади. Президент бу ном турк маданияти ва қадриятларини яхшироқ ифодалашини айтди.


